Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 июль,
ПФ-5769-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги ПФ-5769-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5729-сон Фармонида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2021 й., 06/21/6257/0645-сон)
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«‎

7.‎

Н.Т. Йўлдошев ‎

—‎

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори‎ »;‎
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4235-сон қарорида:
11-банднинг иккинчи хатбошидаги «Т.К. Нарбаева» сўзлари «Э.И. Баситханова» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«‎

1.‎

Т.К. Нарбаева

—‎

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Комиссия раиси

2.‎

Э.И. Баситханова ‎

—‎ ‎

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Комиссия раиси ўринбосари »;‎‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2019 й., 06/19/5769/3450-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2021 й., 06/21/6257/0645-сон)