Т/р | Тадбирларнинг номланиши | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР |
1. | Ўтказиладиган тадбирларнинг мақсад ва вазифаларини етказиш, янги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг ишчи гуруҳларини шакллантириш бўйича иш мажлисини ўтказиш. Ишчи гуруҳларнинг иш тартибини аниқлаш. | Идоралараро ва идоравий ички йиғилишлар, йиғилишлар баённомалари | 2019 йил 10 июлга қадар | ХК (В. Махмудов), МВ (Б. Курбанов), ДХХ (А. Азизов), ИИВ (П. Бобожонов), МГ (Б. Ташматов), ФВВ (Т. Худайбергенов), ОЎМТВ (И. Мажидов) |
2. | «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларининг намунавий уставини ва бошқа асосий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини тузиш. | Идоралараро йиғилишлар, йиғилишлар баённомалари | 2019 йил 15 июлга қадар | МВ (А. Икрамов), МГ (Ш. Шакиров), ОЎМТВ (У. Бегимкулов) |
3. | Ишчи гуруҳ, шунингдек, идоралараро иш фаолияти самарадорлигини ташкиллаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар ҳисоботини тузиш ва назоратни амалга ошириш. | Ишчи гуруҳ фаолиятининг батафсил режаси | доимо | МВ (А. Икрамов), ДХХ (Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев), ОЎМТВ (У. Бегимкулов) |
4. | Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия марказий аппаратларида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг умумий сон миқдоридан келиб чиқиб «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари самарали иш фаолиятини ташкиллаштириш учун зарурий ҳолларда бўлинмаларни (бўлим ва бўлинмалар) шакллантириш. | Вазирлик ва идораларнинг тегишли қарорлари | 2019 йил 1 октябрга қадар | МВ(А. Икрамов), ДХХ (Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев), ишчи гуруҳлари |
II. «ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ» ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРИ ИШ ФАОЛИЯТИНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ |
1. | ҲАЛ раҳбар ва педагог кадрлар таркиби, ўқувчиларнинг умумий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, ҲАЛ бўлинмалари ва бошқа мансабдор шахсларнинг фаолиятини ташкиллаштириш тартибини белгиловчи «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари | 2019 йил 20 августга қадар | МВ (Б. Курбанов), ДХХ (А. Азизов), ИИВ (П. Бобожонов), МГ (Б. Ташматов), ФВВ (Т. Худайбергенов), ОЎМТВ (И. Мажидов) |
2. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ Уставини тасдиқлаш ва амалга жорий қилиш. | Тегишли вазирлик ва идораларнинг буйруқлари | 2019 йил 10 октябрга қадар | МВ (Б. Курбанов), ДХХ (А. Азизов), ИИВ (П. Бобожонов), МГ (Б. Ташматов), ФВВ (Т. Худайбергенов), ОЎМТВ (И. Мажидов) |
3. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ ўқувчиларини озиқ-овқат ва ҳарбий кийим таъминоти, кийим русумининг ягона намуналари, тақдирлаш нишонлари ва уларни тақиш тартиби, шунингдек, «Темурбеклар мактаби» ҲАЛни тугатганлиги тўғрисидаги кўкрак нишони ва дипломи меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари | 2019 йил 10 октябрга қадар | МВ (Б. Курбанов), ДХХ (А. Азизов), ИИВ (П. Бобожонов), МГ (Б. Ташматов), ФВВ (Т. Худайбергенов), ОЎМТВ (И. Мажидов) |
4. | Замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш. | Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси | 2019 йил 1 сентябрга қадар | МВ (А. Икрамов), МГ (Ш. Шакиров), идоралараро ишчи гуруҳи |
III. ИНФРАТУЗИЛМА ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ |
1. | Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ўтказишни амалга ошириш. «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ инфратузилмаларини такомиллаштириш, тадбирларни молиялаштириш манбалари ва тегишли ҳисоботларни тайёрлаш юзасидан зарурий чораларни белгилаш. | Қабул қилиш ва топшириш тўғрисида баённомалар, техник-иқтисодий ҳисоботлар | 2019 йил 1 сентябрга қадар | Ишчи гуруҳлар |
2. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ объектларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича ҳамда «Темурбеклар мактаби» ҲАЛда: компьютер, машқ қилиш (тренажёр) синфлари ҳамда масофадан ўқитиш учун синфлар ва электрон ахборот-ресурс марказларини яратишни; замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар, шу билан бир қаторда интерактив виртуал стендлар ва лабораториялар кўринишида дастурий-педагогик таълим олиш воситаларини жорий қилишни; ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва спорт ютуқлари даражасини ошириш учун тегишли шароитларни яратишни; ўқув жараёнининг ягона автоматлаштирилган ички мониторинги тизимини жорий қилиш ва назоратни ташкиллаштириш; педагогик таркибни ва ўқувчиларни таълим фанлари бўйича ўқув материаллар билан таъминлаш ва мустақил ишларни ташкиллаштириш учун ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратишни кўзда тутувчи чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ҳукумат Қарори | 2019 йил 1 сентябрга қадар | Вазирлар Маҳкамаси, МВ, ДХХ, ИИВ, ФВВ, МГ, ОЎМТВ, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимиятлари |
IV. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БАЗАЛАР ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ |
1. | Принципиал янги самарали ўқув режалари ва дастурлари, тематик режалар, ўқув-услубий ресурслар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий таълим бериш шакли ва услубларини қўллаш. Республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасалари, махсус ва бошқа олий ўқув юртларига кириш учун зарур бўлган алоҳида фанларни (математика, физика, кимё, она тили ва адабиёт, тарих ва хорижий тиллар) чуқурлаштирилган тарзда таълим берилиши учун шароит яратиш. | Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари | 2019 йил 1 декабрга қадар | МВ (А. Икрамов), ДХХ (Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев), ОЎМТВ (У. Бегимкулов), ишчи гуруҳлари |
2. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ ўқувчиларига Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш (енгил ва юк автомобилларини бошқариш), ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган тегишли ҳужжатларни бериш тартиби ва механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш. | Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари | 2019 йил 1 декабрга қадар | МВ (А. Икрамов), ДХХ(Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев), ишчи гуруҳлар |
3. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ ўқувчилари томонидан мунтазам равишда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларни ўқиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, ўқувчиларда мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишни ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари | 2019 йил 1 декабрга қадар | МВ (А. Икрамов), ДХХ(Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев), ОЎМТВ (У. Бегимкулов), ҲТВ (А. Умаров), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) |
4. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛни ўқув мақсадлари учун мўлжалланган зарурий ўқув, илмий ва махсус адабиётлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари билан таъминлаш. | Вазирлик ва идораларнинг режалари | 2020 йил 1 май қадар ва ҲАЛ шаклланишига мувофиқ |
5. | Республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига кириш учун зарурий фанлар бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун факультатив машғулотлар ва тўгарак ишларини ташкиллаштириш. | Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари | доимо | МВ (А. Икрамов), ДХХ (Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев), ОЎМТВ (У. Бегимкулов) |
V. ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ |
1. | Ўзбекистон Республикаси Президентига, халқига содиқ бўлган Ватанга хизмат қилишга тайёр турган ақл-заковатли номзодларни республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига киришини таъминлаш мақсадида «Маънавият асослари» дарси бўйича ўқув дастури, режалари ва ўқув-услубий комплексларини такомиллаштириш. | Янги ўқув дастури, Ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тарбия бўйича режалари ва ўқув-услубий комплекслари | 2019 йил 1 сентябрга қадар | Республика Маънавият ва маърифат маркази ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда |
2. | Ўқувчиларнинг маънавий-маърифий ўсишини таъминлаш учун китобларни ўқиш, кинотеатр, театр ва музейларга бориш, маданият ва спорт вакиллари билан учрашувларни ташкиллаштириш, шунингдек, ўзбек халқининг тарихи, анъаналари ва бойликларини фаол ўрганиш йўли билан зарурий шароитларни яратиш. | Алоҳида режа асосида | доимо | Масъул шахслар Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда |
3. | Беллашув руҳи ва фикр-мулоҳазалар билан алмашиш учун шароитлар, ўқувчиларда муомала қилиш маданияти, харизма, нотиқлик ва лидерлик сифатларни шакллантириш мақсадида «Темурбеклар мактаби» ҲАЛда фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва доимо амалда бўлган мунозарали клубларни ташкиллаштириш. | Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари | 2020 йил 1 майга қадар | МВ (А. Икрамов), ДХХ (Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев) |
4. | Ўқувчиларда ахлоқий-психологик барқарорлик ва касбий вазифаларни бажаришга шай туришни шакллантириш мақсадида уларни психологик қўллаб-қувватлашни ташкиллаштириш. | Жойларда ўқувчиларга психологик ёрдамни ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси | доимо | МВ (А. Икрамов), ДХХ (Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев) |
VI. РАҲБАР ВА ПЕДАГОГИК ТАРКИБЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШИ |
1. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ раҳбар ва педагог таркибининг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш. | Раҳбар ва педагог таркибнинг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонлари | 2019 йил 20 августга қадар | Идоралараро ишчи гуруҳи |
2. | Эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини объектив баҳолаш мақсадида раҳбар ва педагог таркибларнинг шахсий ва касбий сифатларини ўрганиш. Замон талабларига жавоб берувчи малакали кадрлар билан «Темурбеклар мактаби» ҲАЛни бутлаш ва уларни алмашинувини ўтказиш. | Вазирлик ва идораларнинг шахсий таркиб бўйича тегишли қарорлари | 2019 йил 1 сентябрга қадар ва ҲАЛ шаклланишига мувофиқ | Вазирлик ва идораларнинг ишчи гуруҳлари |
3. | Олий таълим муассасалари ва хорижий олий таълим муассасалари базаларининг тегишли ҳудудий (соҳа) марказларида раҳбар ва педагог таркибларнинг таълим олишини ташкиллаштириш. | «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш режаси | Ҳар йили, алоҳида режалар бўйича | МВ (А. Икрамов), ДХХ (Ф. Мухтаров), ИИВ (Р. Хатамов), МГ (Ш. Шакиров), ФВВ (А. Кулдашев), ОЎМТВ (У. Бегимкулов) |
4. | Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида ташкиллаштириладиган конференцияларда раҳбар ва педагог таркибнинг иштирокини таъминлаш, шунингдек улар учун АКТ ўрганиш бўйича интенсив курслар ва хорижий тилларни ўрганишини ташкиллаштириш. | Вазирлик ва идораларнинг алоҳида режалари бўйича | Ҳар йили, алоҳида режа бўйича | Вазирлик ва идораларнинг масъул мансабдор шахслари |
5. | Илғор педагогик тажрибани оммалаштириш мақсадида ўқув-методик семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш. |
6. | Машғулотларни, шу билан бир қаторда, таълим беришнинг инновацион усуллари бўйича ўқув жараёнига юқори малакали миллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш самарали механизмини татбиқ этиш. |
7. | Мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларида раҳбар ва педагог таркибларнинг стажировкасини ташкиллаштириш. |