Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Картошка, мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари ва қуруқ меванинг чекланган харид нархлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида юқорида кўрсатилган иловага мувофиқ янги харид нархлари прейскурантларини манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш тартиби асосан сақлаб қолинсин.
1992 йилнинг 20 апрелидан бошлаб корхоналар, хўжаликлар, тайёрлов ташкилотлари, кооперативлар, деҳқон (фермер) хўжаликлари, ижарачилар, шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгалари ва фуқаролар томонидан республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун 2-иловага мувофиқ пошлина олиш жорий қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 январдаги 23-сон қарорининг 3-банди (2-илова — мева-сабзавот маҳсулотлари қисми; 3-илова), 8 ва 9-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 августдаги 358-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.