Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадлари жамғарилишини таъминлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Д. Абдухакимов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 февраль,
172-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий олий таълим муассасалари ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси тасарруфидаги олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича молия йили охирига қолдиқ (тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилган маблағлар ҳам инобатга олинган ҳолда) қисмининг 4 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
5. Жамғармага олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган ажратмалар ҳар йилнинг 10 январидан кечиктирмай туширилиши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
6. Жамғармага тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан ўтказиладиган ажратмалар ҳажмининг тўғри белгиланиши ҳамда белгиланган муддатда ўтказилиши юзасидан масъулият олий таълим муассасаларининг ректорлари зиммасига юкланади.
7. Жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағлари Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин. Олинган фоиз даромадлари мазкур Низомнинг 9, 11 ва 13-бандларида назарда тутилган мақсадларга сарфлаш учун тақсимланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.
ўқув ва илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш ва олий таълим муассасалари китоб фондини тўлдиришга;
ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини инобатга олган ҳолда) амалга оширишга, уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан зарур замонавий ўқув ва илмий-лаборатория ускуналари, мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш, кузатув, назорат ва идентификация тизимлари, воситалари ва қурилмалари билан таъминлаш ва бошқа товар-моддий қимматликлар харид қилишга;
ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, ўқув ва бошқарув жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи тизимларни яратиш, вазирлик ва олий таълим муассасалари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, интерактив таълим ресурслари ва маълумотлар базасини шакллантириш, «Электрон таълим» миллий тармоғи қурилмаларини ишчи ҳолатда сақлаш ва хизмат кўрсатишга;
ўқув ва илмий лабораторияларни зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлашга;
хорижнинг етакчи олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларини республика олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари ўқув ва илмий-методик жараёнига жалб этишга;
олий таълим тизимида таълим ва илм-фан жараёнини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадларида хорижий эксперт ва консультантларни жалб этишга;
инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа, танлов ҳамда шартнома ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, товар қабул қилиш билан боғлиқ бўлган декларация-сертификация ишлари, вақтинчалик омбордан фойдаланиш ва консалтинг хизматлари учун ҳақ тўлашга;
олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш (ишчи гуруҳларнинг иш ҳақи, хизмат сафари ва бошқа харажатлар)га;
профессор-ўқитувчилар ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантиришга;
мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишда фаоллик кўрсатган олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини моддий рағбатлантиришга;
кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи талабаларни ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари (бир йилда бир талабага базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдоридан ошмайдиган бир марталик моддий ёрдам)га;
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
вакиллик тадбирларини (хорижий делегацияларни кутиб олиш, транспорт хизмати, таржимонларни жалб қилиш, совға ва сувенирлар сотиб олиш, овқатлантириш) ўтказишга;
зарур ҳолларда, олий таълим муассасаларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ҳамда стипендия тўловларини амалга ошириш учун 6 ойгача бўлган муддатга фоизсиз ссуда маблағлари ажратишга;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни амалга оширишга;
вазирлик раҳбар ва ходимларини хорижий бошқарув идоралари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадларида хорижий хизмат сафарига юборишга;
Вазирликда ташкил этиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларига ҳақ тўлашга.
Вазирлик ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар ходимларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларнинг ойлик маошларига устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарорига асосан ўн саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон)
10. Жамғарма маблағлари олий таълим муассасаларининг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади, ғазна ижроси билан қамраб олинмаган муассасалар бундан мустасно.
вазирликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан ахборот-коммуникация жиҳозлари, мебель, инвентарлар ва транспорт воситаларини харид қилиш, реконструкция, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар;
ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (йўлкира ва овқатланиш харажатлари учун қўшимча ҳақлар кўринишида) харажатларини амалга ошириш.
Вазирлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва ижтимоий муҳофаза қилиш харажатларини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири (кейинги ўринларда вазир деб аталади) томонидан белгиланади.
12. Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатлар ушбу харажатларни асословчи тегишли ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Ҳужжатларнинг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан олий таълим муассасалари ректорлари жавобгардир.
13. Зарур холларда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари, мажлис баёнлари асосида вазирлик ҳузурида ташкил этиладиган муассаса (ташкилот)ларни ҳамда вазирлик марказий аппарати учун қўшимча штат бирликларини сақлаш амалга оширилади.
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади, вазирлик томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
15. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига йил давомида белгиланган тартибда Вазирлик томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
4-боб. Жамғармани бошқариш
16. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамғармани бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда кенгаш деб аталади) ташкил этилади.
Кенгаш аъзолари кенгаш таркибида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва кенгаш ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.
Кенгаш, қоидага кўра, кенгаш раиси, раиснинг ўринбосари, котиб ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Кенгаш 7 ― 9 нафар вазирлик ва олий таълим муассасаларининг ректорлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгашнинг шахсий таркиби, қоидага кўра, бир йилда бир марта вазир томонидан тасдиқланади.
кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
олий таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича кенгашга таклифлар киритиш;
кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш.
кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашадилар. Бундай қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда кенгаш аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.
18. Кенгаш раиси:
кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;
кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
кенгаш аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;
кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.
19. Кенгаш котиби:
кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойини Кенгаш раиси билан келишади;
кун тартиби масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади:
кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳасидан хабардор қилади:
кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Кенгаш котиби кенгаш аъзоси ҳисобланади.
20. Кенгаш ўз мажлисларини заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
21. Кенгаш мажлисини кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.
22. Кенгаш мажлиси унда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.
23. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
24. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, олий таълим муассасасининг ходимлари таклиф этилиши мумкин.
25. Кенгаш қарори кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини, шунингдек кенгаш маблағларидан фойдаланилишини тасдиқлаш масалалари бўйича қарор кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзолари учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.
Кенгаш қарорлари кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда вазир буйруғи асосида амалга оширилади.
26. Қуйидагилар кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳисобот йили якуни бўйича жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
27. Вазирликнинг Иқтисодиёт бошқармаси жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон)
Жамғарма ҳисобидан унинг фаолиятини юритиш учун икки бирлик бош мутахассис лавозими штатини сақлашга рухсат этилади.
28. Ишчи орган қуйидаги функцияларни амалга оширади:
жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади:
даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди:
олий таълим муассасалари ҳамда жамғармадан сақлаш харажатлари молиялаштириладиган ташкилотларнинг жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради ва кенгашга кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлайди;
жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
ҳар чорак якуни бўйича жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.
29. Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари вазирликнинг Бюджет ҳисоби методологияси ва бухгалтерия ҳисоботи таҳлили бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон)
5-боб. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
30. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар вазирликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
31. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда хар йили вазирлик ҳайъати йиғилишида 15 мартгача тасдиқланади.
32. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарлар (иш ва хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари вазирликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
33. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликнинг ички аудит ва молиявий назорат хизмати томонидан амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 129-сон «Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
34. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш
СХЕМАСИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Олий таълим муассасалари томонидан тўлов-контракт (шу жумладан, оширилган тўлов-контракт) шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг мазкур маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаларида акс эттириладиган йил бошига қолдиқ қисмининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалар тўланади.
ҳар йили 1 апрелига қадар
2-босқич
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Жамғармани бошқариш кенгаши тузилади ва унинг шахсий таркиби тасдиқланади.
ҳар йили
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиб тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган муддатларда
4-босқич
Жамғармани бошқариш кенгаши
1 Жамғармадан маблағ ажратиш масалалари Жамғармани бошқариш кенгаши мажлисида муҳокама этилади, маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
2. Кенгаш қарорлари кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи асосида амалга оширилади.
заруриятга кўра (ҳар чоракда камида бир марта)
5-босқич
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Жамғармани бошқариш кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ҳайъати йиғилишида тасдиқланади.
ҳар йили 15 мартга қадар
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон)