Ички ишлар органлари бирдамлигини, ходимларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар томонидан «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» хизмат бурчи сўзсиз бажарилишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.