Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.08.2003
|
Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 23 октябрдаги 482-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда)
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 август 360-сонли «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорига мувофиқ автомобиль, темир йўл, ҳаво транспорти ва алоқа соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришдаги фаолиятнинг баъзи турлари билан шуғулланишга махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикасида темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 482-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда)
2. Транспорт соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 482-сонли қарори таҳририда — ЎР ҲҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 6-илованинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
«г» ва «д» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси ва «Ўзавтотранс» корпорациясининг (фаолият турига кўра) эксперт хулосаси билан бирга тақдим этилади.
16. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган фаолиятни лицензиясиз ёки мазкур Низомда назарда тутилган тартибни бузган ҳолда амалга оширган корхона (ташкилот)лар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 октябрдаги 482-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҲҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда)