Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.08.2022
|
Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар | |
I. Корхоналарни рўйхатга олиш | |||||
1. | Қуйидаги тартибни ўрнатиш бўйича таклифлар киритиш, унга мувофиқ: барча давлат ва банк-молия ташкилотларининг ахборот тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторлари — хизматлар кўрсатишда уларни идентификация қилиш учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)дан фойдаланилади; Идоралараро ахборот айирбошлашда бошқа идентификаторлардан фойдаланиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан идентификаторлари бошқа бўлган қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш тақиқланади. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги | |
2. | Аризачиларни сиртдан идентификация қилиш учун Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) талабларига мувофиқ зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахслар муассис бўлганлари тақдирда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга масофадан туриб банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқини бериш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Марказий банк (М. Нурмуратов), | |
3. | Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ давлат органлари ва бошқа ташкилотларга тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босишни талаб қилиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш тўғрисида талаб қўйиш тақиқланади. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | ССП (А. Икрамов), | |
4. | Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишда аризачилар давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризасида: солиққа тортиш тартибини (умумўрнатилган солиқларни тўлаш ёки солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш); янги ташкил этилаётган юридик шахс директори функцияларини амалга ошираётган шахсни кўрсатадилар. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил октябрь | Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), | |
5. | Устав фондининг минимал миқдорини шакллантириш лицензия талабларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно қилинган ҳолда, устав фонди (устав капитали)нинг минимал миқдори юридик шахслар учун мажбурий равишда мавжуд бўлиши тўғрисидаги талабни бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. | Таҳлилий маълумотнома | 2018 йил сентябрь | Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), | |
6. | Ҳужжатларда бухгалтер имзоси қўйилиши мажбурийлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиш хусусида қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш унга мувофиқ бухгалтерлик ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб этилган бухгалтер хизматларидан фойдаланиш бухгалтерлик ҳисоби субъекти раҳбарининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил | Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДСҚ (Б. Мусаев), Марказий банк (М. Нурмуратов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов) | |
7. | Юридик шахс тўғрисидаги асосий ахборот (фирма номи, идентификация рақами, рўйхатга олинган сана, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзил (жойлашган манзили), директорлар ва муассислар тўғрисидаги (уларнинг улушлари кўрсатилган) маълумотларга қўшимча равишда Интернет тармоғидан очиқ фойдаланишни таъминлаш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил август | Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), | |
II. Қурилишга рухсатнома олиш | |||||
8. | Юридик шахсларга ер участкаларини муайян мақсадсиз, аммо мазкур ер участкасида қурилиши тақиқланган объектларни кўрсатган ҳолда доимий фойдаланишга тақдим этиш масаласини ўрганиш ва унинг тартибини белгилаш бўйича асосланган таклифлар киритиш. | Таҳлилий маълумотнома | 2018 йил сентябрь | Қурилиш вазирлиги | |
9. | Объектларнинг физика кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича объектлар мураккаблиги тоифаларининг Классификаторини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
10. | Давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган фаолият турлари Рўйхатини қайта кўриб чиқиш ҳамда атроф-муҳитга маҳаллий таъсир қилувчи тоифага кирадиган айрим объектларни экологик экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси | |
11. | Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ қурилиш органлари қурилиш лойиҳаларини бошқа органлар, жумладан, аризачиларни жалб этмасдан идоралараро ҳамкорлик, шу жумладан электрон кўринишидаги ҳамкорлик воситасида «ягона дарча» принципи бўйича давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан келишиш функциясини бажарадилар. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), ЛБМА (Ш. Содиқов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
12. | Шундай тартиб ўрнатиш бўйича таклифлар киритиладики, унга мувофиқ: қурилиш-монтаж ишлари келишилган қурилиш лойиҳаси асосида бошланади; | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), | |
13. | Муҳандислар миллий уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш. Шундай талаб ўрнатиш бўйича таклифлар киритилсинки, унга мувофиқ қурилиш вақтида техник назоратни амалга ошираётган ходим муҳандислар миллий уюшмаси аъзоси бўлиши ёхуд тегишли малака имтиҳонидан ўтиши лозим. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил сентябрь | Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), | |
III. Электр таъминоти тизимига уланиш | |||||
14. | Тадбиркорлик субъектларини «батамом тайёр ҳолда» электр тармоқларига улаш бўйича ишларни бажаришга ихтисослашган ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш орқали тадбиркорлик субъектларининг электр тармоқларига уланиш сарф-харажатларини оптималлаштириш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), | |
15. | Ҳар бир янги истеъмолчи — тадбиркорлик субъекти билан алоҳида-алоҳида шартнома тузиш тартибини бекор қилган ҳолда ошкора оферта (таклиф) асосида электр таъминоти шартномаларини тузиш тизимини жорий этиш имкониятини ўрганиш. | Таҳлилий маълумотнома | 2018 йил сентябрь | «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), | |
16. | Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ ваколатли орган томонидан электр таъминоти тармоқларига уланиш лойиҳаларини белгиланган муддатларда келишишни таъминламаган тақдирда мазкур лойиҳа келишилган деб ҳисобланади. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ўздавэнергоназорат» ДИ (Д. Исақулов), | |
17. | Электр тармоқларига уланадиган электр қурилмаларнинг кучланиш қувватига қараб истеъмолчилар — тадбиркорлик субъектларининг электр таъминоти лойиҳаларини ва электр қурилмаларини улашни келишишнинг табақалаштирилган муддатларини белгилаш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ўздавэнергоназорат» ДИ (Д. Исақулов), | |
18. | Чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда келгуси йил учун электр энергияси истеъмолининг прогноз қилинадиган ҳажмига буюртма бериш талабини бекор қилиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), ЛБМА (Ш. Содиқов) | |
IV. Мулкни рўйхатдан ўтказиш | |||||
19. | Давлат солиқ хизмати, қурилиш органлари, нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар органларининг «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳудудий органлари билан электрон ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, зарур ахборотни ички идоравий айирбошлаш тартибини такомиллаштириш. Солиқ тўловчилар томонидан давлат солиқ хизмати органларига ер солиғи ва мулк солиғи бўйича солиққа тортиш объектларини ҳисобга қўйиш тўғрисида аризалар тақдим этишларини бекор қилиш юзасидан таклифлар киритиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
20. | Ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарган тақдирда кўчмас мулкнинг жорий параметрларини янгилаш мақсадида фақат мулкдорнинг сўровномаси бўйича техник текширувни амалга ошириш тартибини белгилаган ҳолда техник инвентаризацияни ўтказиш тартибини бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. | Таҳлилий маълумотнома | 2018 йил сентябрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
21. | Тадбиркорлик субъектларининг мулкини Интернет тармоғида жойлаштириш орқали кўчмас мулк ҳуқуқи ва улар билан бўладиган битимларнинг Давлат реестри маълумотларини эркин олишни таъминлаш. Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ Давлат реестри тадбиркорлик субъектларининг кўчмас мулкка бўлган рўйхатга олинган ҳуқуқлари тўғрисидаги расмий ахборот манбаи ҳисобланади, ундаги мавжуд ахборотнинг ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади. | Ташкилий тадбирлар. Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
22. | Қуйидаги механизмни жорий этиш: реал вақт режимида кўчмас мулк бўйича мураккабликлар мавжудлиги фактини кўрсатган ҳолда кўчмас мулк ҳуқуқи ва у билан бўлган битимларнинг Давлат реестридан кўчирмалар бериш; кўчмас мулк ҳуқуқи ва у билан бўлган битимларнинг Давлат реестридаги мавжуд маълумотларни масофавий тарзда электрон шаклда актуаллаштириш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
23. | Кўчмас мулк ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳномани қоғоз ҳолида бериш тартибини бекор қилиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
24. | Кўчмас мулк ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш соҳасидаги низоларни судгача тартибга солишнинг мустақил механизмини яратиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил ноябрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
25. | Бинолар ва иншоотларнинг Давлат кадастрида ва Давлат ер кадастрида мавжуд бўлган маълумотларни рақамли форматга ўтказишни таъминлаган ҳолда Миллий географик ахборот тизими ва Ягона давлат кадастрлари тизимини яратиш борасидаги ишларни ниҳоясига етказиш. | Чора-тадбирлар комплекси | 2018 йил декабрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
26. | Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олган орган томонидан тасдиқланган ишонарсиз ахборот асосида кўчмас мулк бўйича ҳалол битим тузган томонга етказилган зарар ўрнини қоплаш механизмини яратиш масаласини ўрганиш. Натижалар бўйича асосланган таклифлар киритиш. | Таҳлилий маълумотнома | 2018 йил ноябрь | «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), | |
27. | Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш соҳасидаги низомлар бўйича суд ишлари тўғрисидаги статистик маълумотларни мажбурий эълон қилиш тартибини ўрнатиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил ноябрь | Олий суд (К. Комилов) | |
V. Кредитлар олиш | |||||
28. | Кредитлар тўғрисидаги ахборот айирбошлаш тизимини такомиллаштириш ва қуйидагилар орқали кредит бюролари фаолиятини ташкил этиш: кредит бюросига қўшимча хизматлар кўрсатиш, республика ҳудудларида филиаллар ва ваколатхоналар очиш; кредит ахбороти етказиб берувчилар доирасини кенгайтириш; кредит бюроси билан бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ахборот айирбошлашнинг замонавий усулларини татбиқ этиш ҳуқуқини бериш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил август | Марказий банк (М. Нурмуратов), ЛБМА (Ш. Содиқов), | |
VI. Меросхўр (миноритар) инвесторларни ҳимоя қилиш | |||||
29. | Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритиш: қарашли бўлган шахслар билан битим тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни 72 соат мобайнида жамият томонидан Ягона корпоратив ахборот порталида, жамиятнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш; жамиятга зарар етказишда айбдор деб топилган тақдирда, кузатув кенгашининг аъзоси, директор ёки жамият бошқаруви аъзосини акциядорлик жамияти бошқаруви органларидаги лавозимидан (камида бир йил муддатга) суд томонидан четлаштириш; катта ҳажмдаги битимни ёки қарашли бўлган шахс билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган акциядорга ушбу битимга тааллуқли барча ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш, давлат сири ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сир мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно; жамият томонидан жойлаштириладиган қўшимча акцияларни сотиб олишда акциядорларнинг устун ҳуқуққа эга бўлиши; акциялари фонд биржасининг котировкали варағига киритилган жамиятнинг кузатув кенгаши ҳузурида фақат мазкур кенгаш аъзоларидан иборат бўлган аудит бўйича қўмита ташкил этиш; акциялари фонд биржасининг котировкали варағига киритилган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзони киритиш; акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санагача йигирма бир кундан кечиктирмай акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни, акциялари фонд биржасининг котировкали варағига киритилган акциядорлик жамиятининг мажбурияти ҳақидаги хабарни жамият томонидан Ягона корпоратив ахборот порталида ва жамиятнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш, бошқа юридик шахслар акциялари (улушлари, пайлари)нинг жамиятга: 1) чалғитувчи ёки била туриб ёлғон ахборот бериш; 2) катта ҳажмдаги битимлар ва (ёки) қарашли бўлган шахслар билан жумладан улар ёхуд уларга қарашли бўлган шахслар томонидан фойда (даромад) олиш мақсадида битим тузишга таклиф ва (ёки) уларни тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш натижасида жамиятга етказилган зарар учун жамиятнинг кузатув кенгаши аъзосини, директори ёки жамият бошқарув аъзосини жавобгарликка тортиш мумкинлиги. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), | |
30. | Ўрнатиладиган тартибга мувофиқ, 2018 йил 1 августдан бошлаб: акциядорлик жамиятининг устав капиталида улуши ўн беш фоиздан кам бўлмаган хорижий инвесторнинг мавжуд бўлиши мажбурийлиги тўғрисидаги талаб бекор қилинади; ташкил этилган савдоларда жамиятларнинг акцияларини харид қилиш (сотиш) учун хорижий инвесторлар — норезидентлар (юридик шахслар) Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида ҳисобварақларни очиш ва хорижий валютани харид қилиш (сотиш)га ҳақлидирлар, уларнинг инвестициявий воситачилари эса мижоз — норезидент номидан ва унинг ҳисобидан хорижий валюта харид қилиш (сотиш) учун тижорат банкларига буюртма бериш ҳуқуқига эгадирлар; жамиятларнинг акциялари, корпоратив ва инфратузилмавий облигацияларини реклама қилиш ва таклиф этиш уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатига олингунга қадар амалга оширилиши мумкин. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил июль | Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), | |
31. | Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритиш; жамият қатнашчиси ўз улушини (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсга сотишга ҳақлидир, фақат бунда жамиятнинг бошқа аъзолари ва жамиятнинг ўзи улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишдаги устунлик ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлиши керак; жамият улушининг 50% ва ундан кўпроқ фоизига эгалик қилаётган шахс (давлат бундан мустасно), ўттиз кун мобайнида қолган улушларнинг эгаларига, агар бунга қадар шахс мазкур жамият улушларига эгалик қилмаган ёки 50%дан камроқ улушларга эгалик қилган тақдирда унга ўз улушларини бозор қийматида сотиш таклифини эълон қилиши шарт; | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), | |
VII. Халқаро савдо | |||||
32. | Товарлар экспорти ва импортида божхона расмийлаштирувидан ўтиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш: экспорт ва импорт операцияларини «ягона дарча» принципи асосида амалга ошириш механизмини ҳамма жойда татбиқ этишни таъминлаш; халқаро савдо-сотиқни юритиш талабларини савдо шериклари бўлмиш мамлакатларнинг талаблари билан уйғунлаштириш; электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш, шунингдек, бож тўловлари тўлаш тизимини интерактив режимда жорий этиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | ТСВ (Ж. Ходжаев), | |
33. | Автотранспорт воситаларига, технологик ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларига Россия Федерациясининг аккредитация қилинган органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини эътироф этиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | «Ўзстандарт» агентлиги (А. Қурбанов), | |
34. | Экспорт қилишда ваколатли орган томонидан мувофиқлик сертификатини тақдим этишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | ТСВ (Ж. Ходжаев), | |
35. | Экспорт контракти бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) тижорат банкларининг ахборот тизимларини ТСОЯЭАТ билан интеграциялаш орқали киритиш учун экспорт қилувчиларнинг банкка мурожаат этиш амалиётини тугатиш масаласини ўрганиш. | Таҳлилий маълумотнома | 2018 йил сентябрь | Марказий банк (М. Нурмуратов), ЛБМА (Ш. Содиқов), | |
36. | Шундай тартиб жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқиладики, унга мувофиқ ваколатли орган томонидан товарнинг келиб чиқиш сертификатини тақдим этиш ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг декларацияси асосида ариза берилгандан сўнг бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | ТСВ (Ж. Ходжаев), | |
37. | Товарларни импорт қилишда ТИФ ТН кодлари тўғри қўлланилгани тўғрисидаги эксперт хулосасини талаб қилиш амалиётини бекор қилиш бўйича таклифлар киритиш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил август | ТСВ (Ж. Ходжаев), ДБҚ (М. Азимов), | |
VIII. Шартномалар бажарилишини таъминлаш | |||||
38. | Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида қонуний кучга кирган суд қарорларини эълон қилиш мажбурийлиги тўғрисида норма белгилаш йўли билан иқтисодий ишлар бўйича суд тафтишининг ошкоралигини таъминлаш, ёпиқ суд мажлисларида чиқарилган қарорлар бундан мустасно. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Олий суд (К. Комилов), | |
39. | Суммаси катта бўлмаган низолар бўйича даъвони иқтисодий судлар томонидан соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Олий суд (К. Комилов), | |
40. | Қуйидаги аниқ муддатларни белгилаб, унинг мобайнида; иқтисодий суд судьяси иш юзасидан биринчи мажлисни ўтказишга мажбур; жавобгар даъвогарнинг даъво аризасини чақириб олишни талаб қилишга ҳақли | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Олий суд (К. Комилов), | |
41. | Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий себ-сайтида: иқтисодий ишларни кўриб чиқиш давомийлиги тўғрисидаги; қарор чиқарилган иқтисодий ишлар миқдорининг рўйхатга олинган ишлар сонига нисбати ҳақидаги маълумотлар эълон қилинишини таъминлаш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил сентябрь | Олий суд (К. Комилов) | |
42. | Ишда қатнашувчи судьялар ва шахсларга қуйидагиларни таъминлайдиган электрон иш юритиш тизимини жорий этиш: суд амалиёти маълумотларидан фойдаланиш; судга тақдим этиш лозим бўлган ҳужжатларнинг шаклларини монесиз олиш; юритилаётган барча ишлар бўйича суд тафтиши жадвали тўғрисидаги ахборотни автоматик режимда олиш имконияти; даъво аризаси (электрон шаклдаги даъво аризаси) берилган тақдирда суд бўйича иш юритишнинг боришини кузатиш мумкинлиги. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил декабрь | Олий суд (К. Комилов), | |
43. | Судлар томонидан иқтисодий ишлар кўриб чиқилаётганда жавобгарга электрон шаклда, махсус тизим ёки электрон почта орқали, факсимил алоқа ёҳуд матнли хабар тарзида даъво аризасини топшириш тартибини татбиқ этиш имкониятини ўрганиш. Натижаларга кўра асосли таклифлар киритиш. | Таҳлилий маълумотнома | 2018 йил сентябрь | Олий суд (К. Комилов), | |
44. | Иқтисодий судларнинг қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтида эълон қилишнинг дастурий таъминотини жорий этишни ниҳоясига етказиш. Иқтисодий ишларга оид қонуний кучга кирган суд ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайтига эркин уланишни таъминлаш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил ноябрь | Олий суд (К. Комилов), | |
45. | Иқтисодий ишларни судьялар ўртасида автоматлаштирилган тартибда тақсимлаш механизмини татбиқ этиш бўйича ишларни тугаллаш. | Ташкилий тадбирлар | 2018 йил декабрь | Олий суд (К. Комилов), | |
IX. Тўлай олмаслик масаласини ҳал қилиш | |||||
46. | Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар киритиш: банкротлик тўғрисидаги қонунчилик атамаларини умумэътироф этилган стандартларга мувофиқлаштириш; қарздорга банкротлик тартиб-таомиллари вақтида қарздорнинг фаолият юритиши учун зарур шартномаларни бажаришни давом эттириш ҳуқуқини бериш; шубҳали битимлар (нархи ёки бошқа шартлари таққосланаётган ҳолатларда амалга оширилаётган айни шундай битимларнинг нархи ёки бошқа шартлари бўйича қарздор учун анча ёмон томонга фарқ қиладиган битим), шунингдек, банкротлик тўғрисидаги иш юритила бошлангунга қадар қарздор томонидан бир кредитор олдида бошқа кредиторга нисбатан афзаллик берилишига олиб келадиган битимларга эътироз билдириш мумкинлиги; таклиф этилган санация ёки ташқи бошқарув режасини маъқулламаган кредиторларга қарздор тугатилган тақдирда олиши мумкин бўлган миқдорга деярли тенг бўлган кафолатланган тарзда қопланган миқдорини олиш ҳуқуқини тақдим этиш; санация ёки ташқи бошқарув режасини маъқуллаш бўйича овоз беришда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган кредиторларни тоифаларга ажратиш, ҳар бир тоифадаги кредиторларнинг алоҳида-алоҳида овоз беришини ва айни бир тоифага киритилган кредиторларга нисбатан ягона режим қўлланилишини назарда тутиш; банкротлик тартиб-таомилларининг ҳар бир босқичи ўтиш муддатларини оптималлаштириш; тугатиш тартиб-таомили муддатини иқтисодий суд узайтиришга ҳақли бўлган ҳодисалар ва шарт-шароитларнинг узил-кесил рўйхатини белгилаш. | Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш | 2018 йил сентябрь | Рақобат давлат қўмитаси (Р. Ғуломов), |
Т/р | Кўрсаткич номи | Кўрсаткич учун масъул бўлган ваколатли орган (ташкилот) | Маъмурий тартиб-таомилларда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлар |
1. | Корхонани рўйхатга олиш | Адлия вазирлиги | Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги |
2. | Қурилишга рухсатнома олиш | Қурилиш вазирлиги | Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, «ЎзГАШКЛИТИ» Давлат унитар корхонаси |
3. | Электр таъминоти тизимига уланиш | «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти | «Ўздавэнергоназорат» Давлат инспекцияси, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
4. | Мулкни рўйхатдан ўтказиш | Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Давлат солиқ қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги |
5. | Кредит олиш | Марказий банк | Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари |
6. | Меросхўр (миноритар) инвесторларни ҳимоя қилиш | Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Марказий банк, Молия вазирлиги |
7. | Солиққа тортиш | Молия вазирлиги | Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари |
8. | Ташқи савдо | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси | «Ўзстандарт» агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ветеринария давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» акциядорлик жамияти, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти |
9. | Шартномалар бажарилишини таъминлаш | Олий суд | Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси |
10. | Тўлай олмаслик масаласини ҳал қилиш | Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги |