Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.10.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 21 майдаги 173-сон буйруғига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Алоқа тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет (бундан буён матнда маълумотлар узатиш тармоғи деб юритилади) хизматларини кўрсатиш қоидаларини белгилайди.
6. Фавқулодда ҳолатларда маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
13. Оператор ёки провайдер «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ абонентларга ўзи томонидан кўрсатиладиган маълумотлар узатиш хизматлари тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
16. Интернетдан жамоат бўлиб фойдаланиш пунктида бир марталик маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари фойдаланувчиларга Жамоат фойдаланиш жойларида интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1393, 2004 йил 30 июль) мувофиқ кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бузилганда;
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 21 майдаги 173-сон буйруғига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 25 августдаги 285-сон «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1417, 2004 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 441-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 16 майдаги 25-мҳ-сон «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1417-1, 2013 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 275-модда)
3. Ўзбекситон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 21 майдаги 123-мҳ-сон «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1417-2, 2015 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 277-модда)