Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича лицензияланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 мартдаги 189-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
жисмоний шахсларга, ушбу Низомнинг 9-бандида кўзда тутилган талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда ўзларига қарашли чакана савдо тармоғи орқали реализация қилишлари мумкин.
7. Формали кийим-бош савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Лицензия бериш ҳақидаги ариза мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган маълумотларни илова қилган ҳолда электрон шаклда ЯИДХП орқали тақдим этилганда ариза талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
12. Талабгордан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
13. Лицензия бериш учун мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар олиш зарурати мавжуд бўлганда, лицензияловчи орган белгиланган тартибда уларни бошқа ваколатли органлардан, жумладан, электрон шаклда мустақил равишда сўрайди ва олади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, тегишлилиги бўйича ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарорига асосан тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
23. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича лицензия бериш рад этилиши мумкин.
(26-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарорига асосан тўртинчи — саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
27. Лицензия йўқотилган тақдирда лицензиатнинг аризасига кўра, ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни давомида лицензиянинг дубликати берилади. Лицензиянинг дубликати берилаётганда мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш лицензияловчи орган томонидан «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида», «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
34. Лицензия бериш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатининг «Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари» бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) қуйидаги мазмундаги 1001-позиция қўшилсин: