Т/р | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
I. Норматив-ҳуқуқий базани таъминлаш | |||
1. | Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдоларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш. | 2018 йил 20 апрель | Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
II. Электрон савдоларни ўтказиш бўйича дастурий комплексни жорий этиш | |||
2. | «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасининг дастурий комплекси билан уйғунлаштирилган тегишли дастурий модулларни яратиш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2018 йил 15 апрель | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
3. | Кўчмас мулк давлат объектларини ва масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондидаги давлат улушларини сотиш, шунингдек, жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлари томонидан давлат мулки бўлмаган кўчмас мулк объектларини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида сотиш юзасидан онлайн-аукционлар ўтказиш учун тегишли дастурий модулларни ишлаб чиқиш. | 2018 йил 10 май | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси |
4. | Давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида ижарага бериш юзасидан онлайн-аукционлар ўтказиш учун тегишли дастурий модулларни ишлаб чиқиш. | 2018 йил 1 июнь | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси |
5. | Кўчмас мулк давлат объектларини ва масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондидаги давлат улушларини сотиш, шунингдек, Давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида ижарага бериш юзасидан онлайн-аукционлар ўтказиш учун дастурий модулларни уларнинг ахборот хавфсизлиги талабларига ва электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича экспертизадан ўтказиш. | Дастурий модулларни ишлаб чиқиш якунлари бўйича бир ой муддатда | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК |
6. | Электрон савдолар ўтказиш юзасидан электрон хизматлар кўрсатиш бўйича «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК билан шартнома тузиш. | 2018 йил 15 апрель | Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги |
7. | Тошкент вилоятида ўтказилаётган электрон савдолар натижалари асосида ҳамда уларнинг самарадорлиги таҳлилини ҳисобга олган ҳолда бутун республика бўйича давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси таклифлар киритиш. | 2018 йил 1 октябрь | Давлат рақобат қўмитаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
III. Давлат мулки объектларини электрон савдоларга қўйиш | |||
8. | Кўчмас мулк объектларини, шу жумладан «ноль» харид қиймати бўйича, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондидаги давлат улушларини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйиш. | 2018 йил 10 май | Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК |
9. | Ижарага бериладиган давлат мулкини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйиш. | 2018 йил 1 июль | Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК |
10. | Тошкент вилоятида давлат активларини сотиш ва ижарага бериш юзасидан онлайн-аукционларда иштирок этиш имкониятларини оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида ёритиш. | 2018 йил апрель — август | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Тошкент вилояти ҳокимлиги |