Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 13 декабрдаги ПФ-5283-сон Фармонига асосан ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ва молия органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини моддий рағбатлантириш ва уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 январь,
43-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 январдаги 43-сон қарорига
ИЛОВА
Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари — Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) молия бўлимлари мудирлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
даромадлар прогнози — солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ даромад манбалари кесимида уларнинг солиқ солинадиган базасини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар бўйича ишлаб чиқилган бюджет даромадларининг йиғма кўрсаткичлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
солиқ қарзи — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддатда тўланмаган молиявий санкциялар. Бунда ундирилиши умидсиз ва муддати узайтирилган солиқ қарзлари инобатга олинмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервлари — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, молия ҳамда солиқ органлари томонидан таҳлиллар (ўрганишлар) натижасида аниқланиб, тегишли солиқ органлари томонидан тасдиқланган солиққа тортиш объектлари.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
3. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларни моддий жавобгарликка тортиш ҳар бир ҳисобот чораги якуни бўйича амалга оширилади.
4. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ёки моддий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги буйруқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсияларига кўра:
молия органларининг раҳбарлари учун — Ўзбекистон Республикаси молия вазири;
давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлари учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан қабул қилинади.
5. Молия ва солиқ органларининг моддий рағбатлантириш жамғармалари ва маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ушбу органлар раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.
2-боб. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш учун улар фаолиятини баҳолаш мезонлари
6. Қуйидагилар молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш учун улар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари (кейинги ўринда мезонлар деб аталади) ҳисобланади:
маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилиши;
бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлигининг қисқартирилиши;
маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича кўрсаткичларнинг бажарилиши.
7. Мезонлар ижроси таҳлили тегишли ҳисобот чораги якуни бўйича амалга оширилади.
3-боб. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларни моддий жавобгарликка тортиш тартиби
8. Мезонлар ижроси бўйича ҳудудий молия ва солиқ органлари томонидан ҳар чорак якуни бўйича ушбу Низомга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маълумотномалар тузилади.
9. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
10. Маълумотномалар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
туман (шаҳар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари томонидан — туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тавсиялари илова қилинган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, ҳудудий молия ва давлат солиқ бошқармаларига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар;
Қорақалпоғистон Республикаси молия вазирлиги, ҳудудий молия ва давлат солиқ бошқармалари томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тавсиялари илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар.
11. Ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ва Давлат солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи қабул қилинади.
12. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва моддий жавобгарликка тортиш уларнинг лавозим маошига нисбатан устама қуйидаги миқдорларда белгиланади:
а) молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини уларнинг лавозим маошларини 50 фоизигача бўлган миқдорда мукофотлаш, шу жумладан:
маҳаллий бюджет даромадлари тасдиқланган прогнозининг ижро этилганлиги учун 10 фоиз миқдорида;
бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилганлиги учун 20 фоиз миқдорида;
маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилганлиги учун 20 фоиз миқдорида;
б) юқорида кўрсатилган мезонларнинг ижроси таъминланмаганлиги учун уларнинг лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида жарима қўллаш, шу жумладан:
маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорида;
маҳаллий бюджетларга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги ошишига йўл қўйилганлиги учун 10 фоиз миқдорида;
маҳаллий бюджет даромадлари базасини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларига ушбу Низом 12-бандининг «б» кичик бандига асосан жарималар қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 — 184-моддаларида назарда тутилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом 12-бандининг «а» кичик бандига асосан рағбатлантириш чоралари ҳисобот чорагидан кейинги чорак даври учун амал қилади ҳамда ушбу низом билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича илгари қўлланилган жазонинг амал қилиш муддати мобайнида қўлланилиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Маҳаллий бюджет даромадларининг белгиланган прогноз кўрсаткичларининг бажарилмаганлиги учун жарима қўллашда молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари томонидан прогноз кўрсаткичлари бажарилмаслик сабаблари ўрганилади, бунда уларга боғлиқ бўлмаган омиллар инобатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Муайян ҳисобот чораги учун мазкур Низомга асосан молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган жарима кейинги ҳисобот чораги якуни бўйича уларни рағбатлантиришда инобатга олинмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

«Келишилди»
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари
_____________ Ф.И.О.
«____» _________________ 20 ____ йил

Бюджет даромадлари бўйича ___ йилнинг __ чораги учун белгиланган прогноз кўрсаткичларининг
_________________ вилоятида бажарилиши тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳудудлар

Чораклик прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши (млн.сўм)

Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари учун рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари (%)

Бюджет даромадлари

Молия органлари

Солиқ органлари

Чораклик прогноз

Ҳақиқатда тушум
(1-Н ҳисоботлари бўйича)

Ижроси
(%)

Фарқи

Ф.И.О.

лавозим маошига нисбатан*

Ф.И.О.

лавозим маошига нисбатан*

A

1

2

3=(2/1)

4=(2-1)

5

6

7

8

Ҳудуд бўйича жами

шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида:

1.

2.

3.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

* рағбатлантириш (+10%), жарима (-10%)

_______________________________

ҳудудий молия органлари раҳбари

/ Имзо /

Ф.И.О

_______________________________

ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари

/ Имзо /

Ф.И.О

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

«Келишилди»
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари
_____________ Ф.И.О.
«____» _________________ 20 ____ йил

Давлат бюджетига тўловлар бўйича 20__ йилнинг 1 _______ ҳолатига мавжуд солиқ қарзлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ҳудудлар

Мавжуд солиқ қарзи
(умидсиз ва муддати узайтирилган солиқ қарзи инобатга олинмаган ҳолда) (млн.сўм)

Солиқ қарзининг ўзгариши
(«+» ўсиш,
«-» камайиш)

Солиқ қарзининг ўсиш суръати
(%)

Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари учун рағбатлантириш
ва жавобгарлик чоралари (%)

Ҳисобот чораги бошига

Ҳисобот чораги якунига

Молия органлари

Солиқ органлари

Ф.И.О.

лавозим маошига нисбатан*

Ф.И.О.

лавозим маошига нисбатан*

A

1

2

3=(2-1)

4=(2/1)

5

6

7

8

Ҳудуд бўйича, жами

шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида:

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

 

13.

14.

* рағбатлантириш (+20%), жарима (-10%)

_______________________________

ҳудудий молия органлари раҳбари

/ Имзо /

Ф.И.О

_______________________________

ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари

/ Имзо /

Ф.И.О

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

«Келишилди»
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари
_____________ Ф.И.О.
«____» _________________ 20 ____ йил

_______________ бўйича бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари даромад базасини ошириш резервлари тўғрисида
__.__._ йил ҳолатига маълумот

(млн.сўмда)

Т/р

Ҳудудлар

Маҳаллий бюджет даромадлари базасини оширишда аниқланган резервлар
(ҳисобот чораги давомида)

Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг тасдиқланган режаси

Жами аниқланган захира суммасининг режага нисбатан улуши
(%)

Резерв суммалари
(ҳисобот чораги давомида)

Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари учун рағбатлантириш
ва жавобгарлик чоралари (%)

Жами

шу жумладан:

Молия органлари

Солиқ органлари

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

Бозорлардан тушадиган даромадидан

Маҳаллий йиғимлар

Бошқалар

Ундирилган

Ундирилиш даражаси
(%)

Ф.И.О.

лавозим маошига нисбатан*

Ф.И.О.

лавозим маошига нисбатан*

A

1=(2+3+4+5+6+7)

2

3

4

5

6

7

8

9=(1/8)

10

11=(10/1)

12

13

14

15

Ҳудуд бўйича, жами

шу жумладан туман(шаҳар)лар кесимида:

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

* рағбатлантириш (+20%), жарима (-10%) қўлланилади
ЭСЛАТМА: Даромадлари базасини ошириш резервлари — молия ҳамда солиқ органлари томонидан таҳлиллар (ўрганишлар) натижасида қўшимча аниқланган солиқ солиш объектлари.

ҳудудий молия органлари раҳбари

ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари раҳбари

/ Имзо

/ Имзо /

Ф.И.О

Ф.И.О

Бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш
СХЕМАСИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2018 й., 09/18/43/0615-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)