Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.04.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда монтаж ва махсус қурилиш ишларини бошқаришни янада эркинлаштириш, улар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва корпоратив бошқарув нормалари ва принципларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1-иловага мувофиқ монтаж, ихтисослаштирилган қурилиш, созлаш ва лойиҳалаштириш ташкилотларининг, металл конструкциялари тайёрловчи саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш тузилмаларининг Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси («Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси) таркибига уюшма қатнашчилари ҳуқуқи билан ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
«Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси фаолияти ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида, 1-иловага мувофиқ унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилиши;