Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон Қонунига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ушбу Қонун 12-моддасининг талабларига мувофиқ селекция ютуғининг номи бўлиши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мос келадиган ҳужжатлар Патент идорасига келиб тушган кун талабнома топширилган сана деб белгиланади.
Ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хат бошиларида кўрсатилган ҳужжатлар аризачи томонидан талабнома топширилган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган муддатга риоя этмаслик, шунингдек белгиланган божлар ёки йиғимларни тўламаслик талаб этилаётган устунликни эътироф этмасликка сабаб бўлади.
Бошқа (кейинги) талабномани топшириш, биринчи талабноманинг мавзуси бўлган селекция ютуғини эълон қилиш ёки ундан фойдаланиш, башарти бу ишлар ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддат ичида амалга оширилган бўлса, кейинги талабномани рад этиш учун асос бўлолмайди. Бундай фактлар учинчи шахсларнинг бирон-бир ҳуқуқлари пайдо бўлиши учун ҳам асос бўлолмайди.
Селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя белгиланган даврда аризачи ушбу Қонуннинг 31-моддасидаги мувофиқ патент эгасининг ҳуқуқига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон,20-модда)
Аризачилар бир неча бўлса, талабнома улардан ҳар бирининг розилиги билангина чақириб олиниши мумкин.
Аризачининг илтимосномасига биноан талабномани қараб чиқиш муддати ушбу Қонун 19 ва 21-моддаларига мувофиқ уч ойга узайтирилиши мумкин, фақат бундай узайтириш кўпи билан икки марта амалга оширилади.
Патент эгаси бундай рухсатни ўз хоҳишига кўра бирон-бир шарт ва (ёки) чекловлар билан беришга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларни:
ушбу Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ ҳимоя қилинаётган нав ёки зотдан аниқ равшан фарқ қилмайдиган;
Башарти навни ёки зотни сотиш ва бошқа усулда реализация қилиш ушбу нав ёки зотни кейинчалик кўпайтиришга қаратилган бўлса ёхуд тегишли тур ёки хилдаги нав ёхуд зот ҳимоя қилинмайдиган мамлакатларга кўпайтириш мақсадида нав ёки зотнинг ўсимлик ёхуд насл махсулотини олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлса, ушбу модда биринчи қисмининг шартлари бу нав ёки зотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳар қандай шахс Апелляция кенгашига патент ёки гувоҳномани ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги апелляция билан мурожаат қилиши мумкин.