Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.11.2015
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатлари 2-5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисидаги Низом 2000 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилсин.
1. Мазкур Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат назорати чора-тадбирлари белгиланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тартибини қонуний айланиш доирасида бошқаради.
2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш фаолиятнинг тегишли тури учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишувга ва Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг тегишли рухсатномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар (1-6-иловалар*) асосида амалга оширилади.
а) фирма бланкасида расмийлаштирилган сертификат бериш учун ариза (7-илова*), унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
е) аризачининг Соғлиқни сақлаш вазирлигига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар амалда Ўзбекистон Республикасига олиб кирилганлиги ва ундан олиб чиқилганлиги тўғрисидаги ҳисобот тақдим этиш ҳақидаги мажбурият хати (8-илова*), унга юк божхона декларацияси ва экспорт қилувчи мамлакатининг (аризачи импорт қилувчи бўлган ҳолларда) ваколатли органи томонидан бериладиган экспорт учун сертификат (рухсатнома)нинг нусхалари илова қилинади.
31. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сертификат бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно;
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг амалда олиб кирилиши, олиб чиқилиши ва транзит тарзида ўтказилиши ҳақида 9-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига ҳисобот тақдим этади.
8. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси орқали транзит тарзида ўтказиш Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 10-иловага* мувофиқ шаклда бериладиган рухсатнома бўлгандагина амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, аризага (11-илова*) асосан бериладиган рухсатнома (12-илова*) бўйича ёпиқ турдаги божхона омборига жойлаштирилади.