Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2910-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2912-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 июль,
ПФ-5118-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони 5-иловасининг йигирма еттинчи хатбошисидаги ва 6-иловасининг ўн еттинчи хатбошисидаги «И.Р.Махкамов — «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «М.Х.Солиев — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «ХХР Эксимбанки иштирокида «Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 2 майдаги ПҚ-855-сонли қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
в) 3-банд чиқариб ташлансин;
г) 4-банддаги «Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 8 ва 9-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг» сўзлари «Коммунхизмат» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 1, 2 ва 3-иловалар чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари марказларини ва қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 августдаги ПҚ-1610-сонли қарорида:
а) 2-бандда:
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва «Сирдарё вилоятининг «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси ДК» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» ва Сирдарё вилояти «Сувоқава» Давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Сирдарё вилояти «Сувоқава» ДУК)» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Сирдарё вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси Давлат корхонаси» сўзлари «Сирдарё вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ва 9-бандидаги «Сирдарё вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси Давлат корхонаси» сўзлари «Сирдарё вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори, Сирдарё вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси Давлат корхонаси бошлиғи» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори, Сирдарё вилояти «Сувоқава» ДУК директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Сирдарё вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси Давлат корхонаси» сўзлари «Сирдарё вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Лойиҳани бошқариш вазифаси «Коммунхизмат» агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Жаҳон банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин.
«Коммунхизмат» агентлиги Жаҳон банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи штат жадвали ва фаолиятини ҳар йилги молиялаштириш сметалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олинишини таъминласин»;
д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Д.А. Қўчқоров) лойиҳанинг амалга оширилиши мунтазам кўриб борилишини ва, зарурат бўлганда, унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин»;
е) 10 ва 11-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг» сўзлари «Коммунхизмат» агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2001-сонли қарорида:
учинчи хатбошидаги «Бухоро вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» (кейинги ўринларда — Бухоро вилояти «Сувоқава» ИЧБ), Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Бухоро вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК), «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Бухоро вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Бухоро вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва «Коммунхизмат» агентлиги бош директори, Бухоро вилояти ҳокими, Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК директори зиммасига»;
бешинчи хатбошидаги «Бухоро вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси» сўзлари «Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Лойиҳани бошқариш вазифаси «Коммунхизмат» агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Жаҳон банкининг Лойиҳаларни мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин»;
д) 8-бандда «Бухоро вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармасининг» сўзлари «Бухоро вилояти «Сувоқава» ДУКнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. «Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг маблағлари ҳисобига олиб келинадиган товарлар ва транспорт воситалари божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно)»;
ж) 10 ва 11-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Фарғона ва Марғилон шаҳарларининг канализация тизимларини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 18 июлдаги ПҚ-2214-сонли қарорида:
а) 2-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» ва «Марғилон шаҳри «Сувоқава» ишлаб чиқариш давлат корхонаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ва «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Фарғона шаҳар «Сувоқава» ДУК ва Марғилон шаҳар «Сувоқава» ишлаб чиқариш давлат корхонаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Фарғона шаҳар «Сувоқава» ДУК ва Марғилон шаҳар «Сувоқава» ишлаб чиқариш давлат корхонаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 8-банддаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 10-банддаги «Фарғона шаҳар «Сувоқава» ДУК ва Марғилон шаҳар «Сувоқава» ишлаб чиқариш давлат корхонаси» сўзлари «Фарғона вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 12 ва 13-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 1-илованинг **) изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фарғона шаҳридаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ходимларига Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) бўйича сарф-харажатларни молиялаштириш Фарғона вилоятининг маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилади».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Жиззах шаҳрида канализация тизимини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 11 декабрдаги ПҚ-2447-сонли қарорида:
а) 2-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Жиззах вилояти «Сувоқава» ИЧБ» сўзлари «Жиззах вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Жиззах вилояти «Сувоқава» ИЧБ» сўзлари «Жиззах вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 9 ва 10-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1-илованинг «Жиззах вилояти «Сувоқава» ИЧБ» графаси «Жиззах вилояти «Сувоқава» ДУК» графаси билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саудия тараққиёт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида «Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани қишлоқ аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 18 декабрдаги ПҚ-2451-сонли қарорида:
а) 2-бандда:
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «Самарқанд вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш давлат корхонаси» сўзлари «Самарқанд вилояти «Сувоқава» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — Самарқанд вилояти «Сувоқава» ДУК)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» ва «Самарқанд вилояти «Сувоқава» ИЧДК» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» ва «Самарқанд вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Самарқанд вилояти «Сувоқава» ИЧДК» сўзлари «Самарқанд вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-банддаги «Самарқанд вилояти «Сувоқава» ИЧДК» сўзлари «Самарқанд вилояти «Сувоқава» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 8 ва 9-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 10-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» ва «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» ҳамда «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш» лойиҳасини Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 6 майдаги ПҚ-2526-сонли қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банддаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 11 ва 12-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 13-банддаги «Меҳнат вазирлиги» ва «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» ҳамда «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъуллар» графасида:
10, 11, 14, 15, 19, 20 ва 23-бандлардаги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
21 ва 24-бандлардаги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. М.Х.Солиев — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилояти Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларининг канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш» лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2798-сонли қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 7-банддаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ислом тараққиёт банки кредити маблағлари ҳисобига олиб келинадиган товарлар ва транспорт воситалари божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно)»;
е) 11 ва 12-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 13-банддаги «Меҳнат вазирлиги» ва «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» ҳамда «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳолиси бандлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сонли қарорида:
а) 2-илова 9-бандининг «Масъул вазирликлар ва идоралар» графасидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. М.Х. Солиев — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири».
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг сув таъминоти ҳамда канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш» (1-фаза) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 мартдаги ПҚ-2818-сонли қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банддаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-бандда:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, «Коммунхизмат» агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 8, 13 ва 14-бандлардаги «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 15-банддаги «Меҳнат вазирлиги» ва «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» ҳамда «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сонли қарорида:
а) 1а-илова қуйидаги блок билан тўлдирилсин:

«

22.

«Ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК

14

»;

б) 3-иловадаги «Туямўйин-Нукус» ҳудудлараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси» ДУК» блокидан кейин қуйидаги блок билан тўлдирилсин:
««Ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК»;
в) 4-иловадаги «Сувоқава*» ДУК» блокидан кейин қуйидаги блок билан тўлдирилсин:
««Ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК»;
г) 5-иловадаги «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати» блокидан кейин қуйидаги блок билан тўлдирилсин:
««Ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК».
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ-2922-сонли қарорида:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «Кўп хонадонли уй-жой фонди ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича инжиниринг компанияси» сўзлари «Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича «инжиниринг компанияси» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй- жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳри уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ушбу банддаги «Ягона ҳисоб-китоб маркази» сўзлари «Ягона ҳисоб- китоб маркази» давлат унитар корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия институтлари билан молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 18 майдаги Ф-4647-сонли фармойишида:
а) 1-илованинг 3-бандида «Масъул ижрочилар» графасидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 6-бандида «Масъул ижрочилар» графасидаги «Ўзкоммунхизмат» сўзи «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки билан молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 июлдаги Ф-4681-сонли фармойиши иловаси 9, 19, 20, 24 ва 25-бандларининг «Масъул ижрочилар» графасидаги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзлари «Коммунхизмат» агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сонли қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 20 майдаги ПҚ-1340-сонли қарори иловасининг 3-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви органлари ҳайъатлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 21 майдаги ПҚ-1342-сонли қарори.