Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.05.2021
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1725-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 11 майдаги 28-сонли ««Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1725-3, 24.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 6 сентябрдаги 82-сон «Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1725, 2007 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 423-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 июль,
101-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июлдаги 101-сон буйруғига
ИЛОВА
«Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:».
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ актуарий малака сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.»;
б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 46-банддаги «махсус ҳисоб рақамига» деган сўзлар «шахсий ғазна ҳисобварағига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси билан келишилган.
Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси бош директори Ф. ИМИНОВ
2017 йил 13 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 717-модда)