Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2018
 LexUZ шарҳи
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
ушбу Низом билан белгиланган Давлат геология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш, ер қаърини геологик ўрганиш ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек кончилик муносабатларини бошқариш, минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, кончилик муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш, фойдали қазилмалар конларини излаш ва қидириш ишлари самарадорлиги оширилишини таъминловчи геология-қидирув ишларини, шунингдек прогнозлаштиришнинг илғор усулларидан фойдаланган ҳолда ер қаъри тўғрисида геологик ва бошқа ахборотларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурларини шакллантириш;