Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2939-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 июнь,
5094-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги ПФ-5094-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхатининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Балиқ личинкалари ва чавоқларини ишлаб чиқариш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги «Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2125-сон қарорида:
а) 1-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чорвачилик, балиқчилик ва наслчилик илмий муаммоларини чуқур ўрганиш»;
б) 3-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чорвачилик ва паррандачилик — Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«балиқчилик — Балиқчилик илмий-тадқиқот институти»;
бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази



Пахта селекцияси, уруғчилиги
ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
(бош ташкилот)

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти
(бош ташкилот)

Қашқадарё вилоятидаги
филиали билан

Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (бош ташкилот)

Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти
(бош ташкилот)



Балиқчилик илмий-тадқиқот институти (бош ташкилот)

Ўсимликшунослик
илмий-тадқиқот институти


Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти*

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти


Шоличилик илмий-тадқиқот институти

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти



Қорақалпоғистон Республикаси
ва вилоят бўли
нмалари

(13)

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти


Ипакчилик илмий-тадқиқот институти

* Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этиш».
 LexUZ шарҳи
Илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 604-модда)