Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ва «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон фармонларини ижро этиш юзасидан, шунингдек маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва янги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларни кўпайтиришга ва солиқ солинадиган базани кенгайтиришга йўналтирилган ишларини такомиллаштириш борасидаги фаолиятини тартибга солиш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда Вақтинчалик низом деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлар параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджетлар даромадлари параметрларининг сўзсиз бажарилиши бўйича молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлик қилишини тартибга солади ва вазифаларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
28. Туманлар (шаҳарлар) молия бўлимлари ва давлат солиқ инспекциялари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорларини аниқлашда, кейинчалик уларнинг рўйхатини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори билан ташкил этилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссияга (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) киритишда кўмаклашадилар.
34. Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича маълумот ва таклифлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 182-сон қарори билан ташкил этилган тегишли муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш ҳудудий комиссияларига кўриб чиқиш учун киритилади.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджет даромадлари кўрсаткичлари бажарилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларининг молия органлари ходимлари томонидан бажаришга доир вазифалари ва тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида» 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3042-сон қарорига мувофиқ маҳаллий бюджет даромадлари кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишида давлат солиқ хизмати органларининг вазифаларини белгилайди ва биргаликдаги ҳаракатларини тартибга солади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон)
солиқ объектларини баҳолаш ва қайта баҳолаш ишларини назорат қиладилар, зарур ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 декабрдаги 478-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-бандига мувофиқ «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органларига сўровнома юборадилар;
ер солиғини мунтазам равишда тўламаслик ҳолатларида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини тўхтатиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига талабнома киритадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон)
ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган (4 нафардан кам бўлмаган) жисмоний шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 176-моддасида белгиланган маъмурий чораларни қўллаш бўйича назорат тадбирларини ўтказади ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 96-моддасига асосан солиқ ёки молиявий ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаган солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш чораларини кўради. Солиқ тўловчи томонидан хато ва камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тўхтатилган банк ҳисобварақлари бир кун ичида қайта тикланади;
солиқ ҳисоботларининг ўз вақтида тақдим этилмаганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига асосан маъмурий баённома тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
камерал назоратни амалга ошириш чоғида аниқланган тафовутлар ва хатолар тўғрисида кейинчалик тегишли тузатишлар киритишни талаб қилиб Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 70-моддасига мувофиқ солиқ тўловчини хабардор қиладилар;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон)
12. Камерал назорат натижасида аниқланган тафовутни бартараф этмаган ва аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаган корхона мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддасига асосан жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддасига мувофиқ, ҳисобварақларига ўз вақтида тўлов топшириқномаларини қўймаган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллайдилар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 28 июндаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ, ўз вақтида «Халқ банки» АТБга реестрларни тақдим этмаган корхоналарнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллайдилар.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ушбу корхоналарнинг фаолиятини қайта тиклаш ёки уларни тугатиш чоралари кўрилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ, тугатиш истагини билдирган корхона ва ташкилотларнинг молиявий — хўжалик фаолиятини якуний текширувдан ўтказиш ва қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2019 й., 09/19/320/2958-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)