Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.10.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сонли «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 15 мартдаги 113-сон қарорини бажариш юзасидан ва сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик тарқалишининг олдини олиш, бундай касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандлик касалига чалинган беморларни мажбурий даволаш бўйича наркология тиббиёт тармоғини кенгайтириш ва ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари (касалхоналар таркибида бўлимлар) ташкил этиш бўйича топшириқ харажатлар «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича ажратиладиган маблағлар ҳисобига киритилган ҳолда иловага* мувофиқ тасдиқлансин.