Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4761-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини янада мақбуллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, бир-бирини такрорлашни бартараф этиш мақсадида:
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-136-сон қарорининг тўртинчи хатбоши ва 5-иловаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 4 январдаги «Инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-554-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 23 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-962-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1236-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши ва қарорнинг 2-иловаси.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 368-сон қарорининг 6-банди.
LexUZ шарҳи