Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини оптималлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга ошириш ишлари самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари лавозими;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозими;
Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплексининг раҳбари лавозими;
Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва илм-фан масалалари комплексининг раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тузилмасида:
Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;
Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил этилсин.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири ҳамда Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари — Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари янгидан киритилаётган лавозимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомларни бир ҳафта муддатда тасдиқлаш учун киритсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси (Абдуқодиров Р.В.):
бир ҳафта муддатда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири ва тегишли Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда ташкил этилган ахборот-таҳлил департаментларини чуқур махсус билимларга эга бўлган ва чет тилларини биладиган, департаментларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини юқори касбий даражада таъминлашга қодир бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан таклифлар киритсин;
бир ой муддатда — қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сон қарорининг:
1, 2, 3, 9-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири, Бош вазир ўринбосарлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 сентябрь,
ПҚ-2584-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ижро этувчи тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментининг