Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишига йўл қўйилмайдиган огоҳлантирувчи ҳамда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жой ва (ёки) хона ҳақида ахборот берувчи белгиларни тайёрлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартибини белгилайди.
4. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг юқори қисмида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
5. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади.
«(Asos: МJTKning 187-moddasi)», «(Асос: МЖТКнинг 187-моддаси)», «(Основание: статья 187 КоАО)» ва «(Ground: Article 187, Administrative Liability Code)» деган сўзлар — камида 14 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда ифодаланади.
8. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белгида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмка тасвирининг ўзи акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, алкоголь шиша идиши ва ярим тўлдирилган рюмканинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
9. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 ёки 2-шаклдаги огоҳлантирувчи белги иш жойларида, кўчалар, стадионлар, хиёбонлар, истироҳат боғларида ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилмаган савдо ва умумий овқатланиш объектларида (тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим. Ушбу жойларда заруратга кўра мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 3 ва 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгилар ҳам қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин.
10. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белги жамоат транспортининг барча турларида (фуқаро ҳаво кемаси бундан мустасно) ҳамма учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.
12. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгиларнинг юқори қисмида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида ёнаётган сигаретанинг тасвири акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, сигаретанинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
13. Мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгиларнинг пастки қисмида давлат тилида (лотинча ёки кирилча ҳарфларда) огоҳлантирувчи матн кўрсатилади.
«(Asos: МJTKning 561-moddasi)», «(Асос: МЖТКнинг 561-моддаси)», «(Основание: статья 561 КоАО)» ёхуд «(Ground: Article 561, Administrative Liability Code)» деган сўзлар — камида 14 ўлчамли «полужирный» шрифти билан қора рангда ифодаланади.
16. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белгида диаметри бўйича тўғри чизиқ ўтказилган ҳошияли доиранинг ичида ёнаётган сигарета тасвирининг ўзи акс эттирилади. Бунда доиранинг ҳошияси ва диаметри бўйича ўтказилган тўғри чизиқ қизил рангда, сигаретанинг тасвири эса, қора рангда бўлиши лозим.
17. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 1 ёки 2-шаклдаги огоҳлантирувчи белги иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно) барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилиши лозим. Ушбу жойларда заруратга кўра мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 3 ва 4-шаклдаги огоҳлантирувчи белгилар ҳам қўшимча равишда жойлаштирилиши мумкин.
18. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган 5-шаклдаги огоҳлантирувчи белги маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида (тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш белгиланмаган жойларда), шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек йўналишли ва йўналишсиз таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида барча учун кўринадиган жойларда жойлаштирилади.
20. Мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган шаклдаги ахборот берувчи белги тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойда (хонада) жойлаштирилади.
22. Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг умумий ўлчами A4 (эни — 210 мм, бўйи — 297 мм) форматидан кичик бўлмаслиги лозим.
Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 5-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг умумий ўлчами уларда акс эттирилган тасвир диаметрига мутаносиб бўлади.
23. Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасида кўрсатилган 1 — 4-шакллардаги огоҳлантирувчи белгиларнинг матнини компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия этилади.