Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукумат марказий маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини (кейинги ўринларда Идоралараро тармоқ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган «Ўзбектелеком» АК Идоралараро тармоқнинг оператори этиб белгилансин:
замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида Идоралараро тармоқни ташкил этиш, унинг узлуксиз ишлашини ва янада ривожлантирилишини таъминлаш;
электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларига идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари, шунингдек электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятини бериш;
Идоралараро тармоқ орқали ўзаро электрон ҳамкорликни амалга оширишда ахборот хавфсизлигини ва маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминлаш.
3. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 январдан бошлаб электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Идоралараро тармоқ орқали амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига янги электрон давлат хизматлари жорий қилинишига кўра ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
6. Вазирликлар ва идоралар ҳар йили ўзларига бюджетдан ажратилиши назарда тутиладиган ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Идоралараро тармоққа уланиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 12 август,
262-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига
1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
РЎЙХАТИ
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
II. Давлат бошқаруви республика органлари
Вазирликлар
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Давлат қўмиталари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўмиталар
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарорига асосан кичик бўлим билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Агентликлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Марказлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 323-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
III. Банклар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
2. АТ «Халқ банки» АК
IV. Компаниялар ва жамиятлар
1. «Ўзбекнефтгаз» МХК
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
3. «Ўзбекэнерго» АЖ
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
(V бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
2. Андижон вилояти ҳокимлиги
3. Бухоро вилояти ҳокимлиги
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
6. Навоий вилояти ҳокимлиги
7. Наманган вилояти ҳокимлиги
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги
11. Тошкент вилояти ҳокимлиги
12. Фарғона вилояти ҳокимлиги
13. Хоразм вилояти ҳокимлиги
14. Тошкент шаҳри ҳокимлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 августдаги 262-сон қарорига
2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича
тадбирлар режаси
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул бажарувчилар

I. Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини (кейинги ўринларда Идоралараро тармоқ деб аталади) ва фаолиятини ташкил этиш

1.

Идоралараро тармоқни ишончли фаолият кўрсатиш ва ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш.

Ташкил этиш ва ишга тушириш

2016 йил август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

2.

Идоралараро тармоққа электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларни (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) улаш ва фойдаланиш учун тарифлар ишлаб чиқиш.

Тармоққа уланиш ва фойдаланиш учун тарифларни тасдиқлаш

2016 йил август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Молия вазирлиги

3.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини Идоралараро тармоққа улаш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш.

Техник талабларни тасдиқлаш

2016 йил август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК , «Электрон ҳукумат» маркази

4.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаларини Идоралараро тармоққа улаш.

Улаш жадвалини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2016 йил
август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

5.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари томонидан идоралараро тармоқдан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.

Ўрганишни ўтказиш ва самарадорликни ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш

доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» маркази

6.

Талабномалар асосида электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

Зарур ҳолларда ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш

заруриятга кўра

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» маркази, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

7.

Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини яратиш, ривожлантириш, ундан фойдаланиш, унга уланиш ва хизмат кўрсатишни тартибга солувчи Низомни ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш

2016 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази

8.

Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг доимий кенгайишини ҳамда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда Идоралараро тармоқни 2020 йилгача истиқболли ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш.

Истиқболли ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2016 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат» маркази, «Ўзбектелеком» АК

II. Идоралараро тармоқ доирасида ахборот хавфсизлигини ва маълумотларни ҳимоя қилишни таъминлаш

9.

Идоралараро тармоқнинг ахборот хавфсизлигини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш

2016 йил
август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази,

«Ўзбектелеком» АК

 

2. Тизимни жорий этиш

2016 йил
декабрь

10.

Идоралараро тармоқ орқали электрон ҳамкорликни амалга оширишда ахборот хавфсизлигини ва маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминлаш.

Тизимли мониторинг олиб бориш ва зарур чоралар кўриш

доимий

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК

11.

Идоралараро тармоқ доирасида маълумотларни ҳимоя қилиш учун лицензияланган дастурий таъминотдан фойдаланиш бўйича талабларга риоя этилишини таъминлаш.

Лицензияга эга дастурий таъминотни харид қилиш

заруриятга кўра

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

12.

Идоралараро тармоққа уланган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ҳисоблаш тармоқларининг хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳолатини ўрганиш

жадвал бўйича
(ҳар йили камида 1 маротаба)

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

13.

Идоралараро тармоқнинг физик хавфсизлигини таъминлаш ва физик хавфсизлик бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тезкор чоралар кўриш.

Тизимли мониторинг олиб бориш ва зарур чоралар кўриш

доимий

«Ўзбектелеком» АК

III.Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг мутахассисларини ўқитишни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш

14.

Идоралараро тармоқдан самарали фойдаланиш бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари мутахассисларини ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.

Ўқитиш ва малака
ошириш курсларини ташкил этиш

алоҳида жадвал бўйича

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети,
«Электрон ҳукумат» маркази, электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари

15.

Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари мутахассислари учун чет эл мутахассислари иштирокида семинарлар, тренинг ва «давра суҳбатлари» ташкил этиш ва ўтказиш.

Семинарлар, тренинглар ва «давра суҳбатлари» ташкил этиш

алоҳида жадвал бўйича

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 33-сон, 396-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 19-сон, 345-модда, 20-сон, 367-модда, 23-сон, 474-модда, 29-сон, 693-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; 16.02.2021 й., 09/21/68/0115-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон; 10.06.2022 й., 09/22/323/0508-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)