Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхоналар ихтиёрида қоладиган пул маблағларининг бир қисми бир марта тўланадиган мукофотларни тўлаш манбаи ҳисобланади;
2. 2004-2005 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналарнинг раҳбарларини ва муҳандис-техник ходимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1—4-иловаларга киритилган корхоналарга татбиқ этилади.
4. Бир марта тўланадиган мукофотлар ҳар бир йил якунларига кўра Маҳаллийлаштириш дастурининг маҳаллийлаштириш даражаси, ишга туширилаётган қувватлар ва ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1—4-иловаларда назарда тутилган параметрлари бажарилган тақдирда тўланади.
5. Кўрсатиб ўтилган қарорнинг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхоналар ихтиёрида қоладиган пул маблағларининг бир қисми бир марта тўланадиган мукофотларни тўлаш манбаи ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларидан озод қилиш ҳисобига корхона томонидан олинган маблағларнинг қолган суммасидан тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда белгиланган тартибда мақсадли фойдаланилади.