«Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида» ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришни тартибга солиш чора-тадбирларини кучайтириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Янги махсус киритиладиган биологик актив моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ;
Янги озиқ-овқат қўшимчаларини олиб кириш ва ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага*;
Янги кимёвий моддалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика воситаларини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқаришга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)