Шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) ишлаб чиқиш, шунингдек уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;
2016 — 2019 йиллар даврида Нукус шаҳри ва вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш (тузатиш киритиш) жадвали (кейинги ўринларда жадвал деб аталади) 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 августдаги 647-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 890-модда)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 2015 — 2018 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастуридан (қарорга 1-илова) 18-қатор чиқариб ташлансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар типидаги посёлкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 14 августдаги 320-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 52-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда) илованинг 17-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сон қарори)» 2012 йил 17 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 10-модда) илованинг 3-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 июлдаги 203-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.