Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.06.2020
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2475-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 2 июндаги 2020-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3248, 18.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 27 майдаги 2013-26-сон қарори (рўйхат рақами 2475, 2013 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 349-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 20 октябрь,
2015-32-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 20 октябрдаги 2015-32-сон қарорига
ИЛОВА
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 16-банд «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 17-банд «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2015 йил 20 октябрь,
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2015 йил 20 октябрь,
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2015 йил 20 октябрь,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 554-модда)