Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2053-сон қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини» сўзлари билан алмаштирилсин;
LexUZ шарҳи