Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.04.2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ бошқарувининг
Қарори
Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1788-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 6 мартдаги 2019-13, 300-В-5-сонли «Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1788-5, 03.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 10 мартдаги 2008-16, 300-В-сон қарори (рўйхат рақами 1788, 2008 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 14-15-сон, 112-модда) билан тасдиқланган Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловаси иловада келтирилган таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 май,
2015-15-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 май,
300-1-3-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 2015-15,300-1-3-сон қарорига
ИЛОВА
«Нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎__________ манзилдаги ________________________ номли солиқ тўловчида ўтказилган хронометражлар тўғрисида

‎МАЪЛУМОТ

Хронометраж ўтказилган сана, бошланган ва тугалланган вақти‎‏ Ходимлар сони‎‎ Умумий овқатланиш ташкилоти бўйича‎‎ Ҳақиқатда хронометраж кунигача топширилган сумма (минг сўм) ‎‏ Хронометраж ўтказилган кундан бир кун олдинги топширилган сумма (минг сўм)‎‏ Хронометраж кунлари топширилган нақд пул суммаси (минг сўм)‎‏ Ўтган ҳафтанинг шу куни топширилган нақд пул суммаси (минг сўм)‎‏ Бир кун олдинги тушумга нисбатан фарқи (+ ёки-)‎‏ Ўтган ҳафтанинг шу кунига нисбатан фарқи (+ ёки -)‎‏
раҳбар‎ ҳисобчи‎ асосий ишчи (хизматчи) лар сони‎ ёрдамчи ишчи (хизматчи) лар ‎ бошқа ишчилар‎ умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури)* 4 та ўринга мўлжалланган хизмат кўрсатадиган столлар сони**‎ Ҳафталик иш режими (ҳафтасига жами соатларда)‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎
‎‎Изоҳ:
‎* Умумий овқатланиш ташкилотининг шакли (тури) ресторан, кафе, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш йўналиши мавжуд бўлган кафе, чойхона, ошхона, кафетерий, кичик ошхона, буфет ва бошқа турдаги ташкилот (ошхона мавжуд бўлмаганда) бўлиши мумкин;
‎**Агар умумий овқатланиш ташкилоти 4 та ўриндан ортиқ ўтириш жойига мўлжалланган столларга эга бўлса, 8-устун кўрсаткичи барча ўринлар сонини қўшиш ва олинган суммани 4 га бўлиш йўли билан ҳисоблаб тўлдирилади. Масалан, ташкилот 10 ўринга мўлжалланган 6 та столга эга бўлса, 8-устунда 15 (6*10/4) кўрсатилади.

‎‎Хронометраж ўтказган ходимлар‎‎ ______________________________________________‎

‎‎Ф.И.Ш.

Солиқ тўловчи‎‎ ______________________________________________‎ ‎

‎‎Ф.И.Ш.».

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 283-модда)