Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.01.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. 1996 йил 11 июлдаги ПФ-1492-сон Фармоннинг 1-бандини қисман ўзгартириб, Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркиби 1-иловага* мувофиқ қайтадан тасдиқлансин.
2. Республика пул-кредит сиёсати комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига асосан чиқарилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.1-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 1 октябрдаги ПФ-3323-сонли Фармонига асосан чиқарилган— Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 165-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3.2-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 2 октябрдаги ПФ-3143-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 189-модда)
4.4. Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалаларни олдиндан ишлаб чиқиш, улар бўйича таклифлар ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш мазкур низомнинг 1.3-бандига мувофиқ ташкил этилган тегишли ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Комиссия қарорлари Комиссия Раиси томонидан имзоланадиган мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади.