|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.04.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1986-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/17-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 1 мартдаги 2021-08-сонли ««Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1986-4, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги 18/1, 2009-20-сон қарори (рўйхат рақами 1986, 2009 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 351-модда) билан тасдиқланган Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 февраль,
310-В-3-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 6 февраль,
2015-6-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 февралдаги 310-В-3, 2015-6-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 3-банд «ёзма» деган сўздан кейин «ёки электрон шаклда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 4-банддаги «Ёзма мурожаатлар» ва «амалга оширилиши» деган сўзлар тегишлича «Мурожаатлар» ва «юборилиши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёзма равишда» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2015 йил 6 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 76-модда)