Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.12.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 25-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоятлар бошқармаларини ва туманлар бўлимларини, вазирлик ҳузуридаги Лойиҳаларни амалга ошириш марказини» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 26-банднинг биринчи хатбошидаги «ва унинг ҳудудий бўлинмаларини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоятлар бошқармаларини ва туманлар бўлимларини» сўзлари билан алмаштирилсин.