Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муносабати билан «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади :
1. Олий суд Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 3-сонли қарори:
7-банди иккинчи хатбошисидаги «247-моддаси 3-қисмининг «з» банди» сўзи «247-моддаси учинчи қисмининг «в» банди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги 07-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги 12-сонли қарори:
а) 17-банди биринчи хатбошисидаги «корхона раҳбари» сўзлари «корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 45-банди иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқарилсин.
5. Олий суд Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги «Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида»ги 31-сонли қарори:
а) 1-бандидаги «ғайриқонуний» сўзи «асоссиз» сўзи билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
7. Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги «Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида»ги 16-сонли қарори:
б) 9-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқарилсин;
8. Олий суд Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 7-сонли қарори:
17-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар суди ва Республика ҳарбий суди» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва вилоят судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Олий суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги «Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 7-сонли қарори:
преамбуладаги «16-моддасига» сўзи «17-моддасига» сўзи билан алмаштирилсин.
10. Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги «Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 33-сонли қарори:
преамбуладаги «16-моддасига» сўзи «17-моддасига» сўзи билан алмаштирилсин.
11. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги «Жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида»ги 5-сонли қарори
12-бандининг учинчи хатбошиси чиқарилсин.