LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ва 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги «Қурол тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
4. Шахснинг Жиноят кодекси 247, 248 ва 249-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдорлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда айбдордан олинган у ёки бу ашёларнинг қонунга хилоф равишда эгаллаганлик, тайёрлаганлик, олганлик, олиб юрганлик, сақланганлик, ўтказганлик ва бепарволик билан сақаганлик учун қайд этилган моддаларда жавобгарлик кўзда тутилган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига тааллуқлилигини тегишли экспертиза ўтказиш йўли билан аниқлаш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, Жиноят кодексининг 247, 248-моддалари бўйича жавобгарлик фойдаланиш учун яроқли бўлган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ёхуд фойдаланишга яроқсиз ўқотар қурол ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаган, эгалик қилган, олган, олиб юрган, сақлаган ёки ўтказганда (башарти уларни яроқли ҳолатга келтириш учун айбдор аниқ имкониятга эга бўлган бўлса) келиб чиқади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жиноят кодексининг 247-моддасига мувофиқ ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаганлик учун жавобгарлик улар қонунга хилоф равишда корхона, ташкилот, муассасалардан, шунингдек, қонуний ёки қонунсиз тарзда эгаллаб турган фуқаролардан олинган ҳолларда ҳам юзага келади.
Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, талончилик, товламачилик, босқинчилик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш Жиноят кодексининг 247-моддаси ва тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан, фақат бу моддалар (модда қисмлари) санкцияси Жиноят кодексининг 247-моддасидагидан оғирроқ жазони кўзда тутган ҳоллардагина квалификация қилиниши лозим (масалан, Жиноят кодекси 247-моддаси учинчи қисмининг «в» банди ва 164-моддаси 4-қисмининг «в» банди билан).
Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган ҳолларда айбдор Жиноят кодексининг 246 ва 248-моддалари мажмуи бўйича жавобгар қилиниши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий, хизмат қуролини, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини шахс томонидан тегишли рухсатнома бўлган ҳолда, аммо бу рухсатноманинг муддати ўтган, ҳисобга қўйиш қоидалари бузилган вазиятда сақланаётган бўлса, айбдор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 221-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши керак.
Қайд этилган ашёлар ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақланган, ташилган, олинган бўлса, бундай ҳаракатлар жиноятга суиқасд қилиш тариқасида Жиноят кодексининг 25 ва 248-моддалари билан квалификация қилиниши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини олиб юриш, сақлаш ёки ўтказиш мустақил жиноятлар эканлигини эътиборга олган ҳолда қайд этилган ашёларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ва уларни келгусида олиб юриш, сақлаш ёки ўтказиш Жиноят кодексининг 247 ва 248-моддаларида назарда тутилган жиноятларнинг реал йиғиндисини ташкил қилади.
(9-банд нЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари қонунга хилоф равишда бошқа жиноятни содир этиш мақсадида эгалланган, шунингдек тайёрланган, олинган, олиб юрилган, сақланган ҳолларда содир этилган қилмиш тугалланган жиноят (Жиноят кодексининг 247 ёки 248-моддаси) ва бошқа жиноятни содир этишга тайёргарлик тариқасида квалификация қилиниши шарт.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Айбдорнинг эгалигида бўлган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек, пневматик қуролни, тиғли совуқ қуролни (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар, рапиралар, шпагалар ва қиличларни), улоқтириш қуролини (камонлар, арбалетлар ва найзаларни), сигнал берувчи қуролни сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, Жиноят кодексининг 249-моддаси билан қамраб олинади ва Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан қушимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
12. Шахс Жиноят кодекси 248-моддасида қайд этилган ашёларни эркин тарзда ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи бу ашёларни топшириш ҳақида тегишли органларга ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга судлар ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини сақлаш тўғрисидаги ишларни кўришда ушбу жиноят таркибининг фақат расмий аломатларидан, яъни сақлаш фактининг ўзидангина келиб чиқмасликлари лозим. Бунда ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини сақлаётган шахснинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 248-моддасида назарда тутилган қилмишга тўғри келса-да, аммо кам аҳамиятлилиги сабабли ижтимоий хавфли бўлмаса, бундай ҳаракат Жиноят кодексининг 36-моддасига мувофиқ жиноят ҳисобланмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.