Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда капитал қурилишда ижара ва лизинг хизматларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги ва транспорт комплекси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» банки, «Пахта-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзуйжойжамғармабанк», «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг устав жамғармаси 1 млрд сўм бўлган, улушлар 1-иловага мувофиқ тақсимланадиган очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Қурилиш-лизинг» лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. «Қурилиш-лизинг» лизинг компанияси ходимларининг чекланган умумий сони 34 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 19 нафар бўлган бошқарув тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида» 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига мувофиқ пудрат қурилиш ташкилотларининг давлат активларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда сотищдан тушадиган маблағларни;
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси Давлат мулки қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тугатилаётган иқтисодий ночор қурилиш ташкилотларининг қурилиш техникаси, транспорт воситалари ва кичик механизация воситаларини уларнинг бюджет олдидаги қарзларни қоплаш ҳисобига «Қурилиш-лизинг» лизинг компаниясига бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Муассислар номи | Устав жамғармасидаги улуш | |
фоиз | млн сўм | |
«Ўзмиллийбанк» | 15 | 150,0 |
«Ўзуйжойжамғармабанк» | 15 | 150,0 |
«Ўзсаноатқурилишбанк» | 15 | 150,0 |
«Асака» банки | 15 | 150,0 |
«Пахта-банк» | 15 | 150,0 |
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси | 15 | 150,0 |
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси | 5 | 50,0 |
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси | 5 | 50,0 |
Жами: | 100 | 1000,0 |