Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 317-сон ва «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 15 августдаги 355-сон қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек қонун ҳужжатларини қабул қилинган қарорларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон республика валюта биржасида операциялар ҳажмини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 5 декабрдаги 467-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Импорт контактини ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемаси (Импорт операциялари бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисидаги низомга илова) иловага мувофиқ таҳрирда баён қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 210-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 09/22/210/0345-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини Ўзбекистон Республикасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантириш тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 286-сон қарорига 1-илова II бўлимининг 2-банди ўн иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):
4-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 91-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 180-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда) 8-бандининг учинчи хатбошидаги «асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар» сўзлари «товарлар» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)