LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек республикада импорт операцияларини амалга оширишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587 — 2020 йил 16 августдан кучга киради)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини божхонадан кейин назорат қилиш тизимини жорий этиш, шу жумладан Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасида уни амалга ошириш бўйича бўлинмалар ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587 — 2020 йил 16 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
муқаддимадаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;
I бўлимнинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда II бўлимнинг биринчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат билан» сўзлари «контрактнинг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг тегишли хулосаси билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 2-илова 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) «божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида – бир иш кунида» сўзлари «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида – икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-бандининг иккинчи жумласига «аванс тўловлари» сўзларидан кейин «импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари қўшилсин.