Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.07.2006
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 июлдаги ПҚ-423-сон «Баъзи республика комиссиялари ва кенгашлари таркиблари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
2. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) янги таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
6. Давлат комиссияси раиси (Р.С. Азимов), идоралараро ишчи гуруҳлар раҳбарлари (К.Н. Тўлаганов, М.З. Усмонов, Э.М. Ғаниев, Ҳ.С. Кароматов) Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сон қарорига мувофиқ хорижий инвесторларга сотиш мўлжалланган объектлар бўйича хусусийлаштириш дастури бажарилишини таъминловчи иш режасини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июндаги 309-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом қуйидаги мазмундаги хатбошлари билан тўлдирилсин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши ва қарорга 4-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 26 ноябрдаги 511-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 69-модда) 4-илова 2-бандининг «б» кичик банди;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплексини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 22 октябрдаги 364-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 61-модда) 1-илова III бўлимининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.