«Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
«Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек кредиторлар ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотнинг ягона реестрини шакллантириш, тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда гаров муносабатларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
2. Белгилансинки, гаров реестрини юритиш ҳимояланган боғланиш протоколини қўллаган ҳолда Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида маълумотларнинг ягона электрон ахборот базаси сифатида «Гаров реестри» МЧЖ томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
3. Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда у 2014 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда 2014 йил 1 июлгача бўлган муддатда гаров реестрининг дастурий платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкилотлар мутахассислари ва гаров реестрига ёзувларни киритиш билан шуғулланувчи бошқа шахслар учун семинарлар ҳамда амалий тренинглар ташкил этиш ва ўтказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
гаров реестрига ёзув киритилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар]
гаров реестридан кўчирмалар берилганлиги учун жисмоний ва юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш фоизи миқдорида тўлов ундирилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
судлар, тергов ва дастлабки тергов органлари, солиқ ва божхона хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар томонидан гаров реестрига ёзувлар киритиш, шунингдек, уларга гаров реестридан кўчирмалар бериш бепул асосда амалга оширилади;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
товарларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш, факторинг ва кафолат бериш амалиётлари бўйича гаров реестрига ёзувлар киритиш, шунингдек, кўчирмалар тақдим этилиши билан боғлиқ хизматлар учун жисмоний ва юридик шахслардан белгиланган миқдорнинг эллик фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моҳияти ва мазмуни кенг ёритилишини таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 12 июнь,
155-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига ИЛОВА
Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
1. Ушбу Низом «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гаров реестрига ёзувларни киритиш, уларни ўзгартириш ва чиқариб ташлаш, шунингдек гаров реестридаги ёзувларни излаш шартлари ва тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
бошқарувчи(маъмур) — фойдаланувчи — юридик шахс томонидан ваколат берилган, ушбу юридик шахс номидан фаолият юритувчи, рўйхатга олувчиларни (регистраторларни) белгилайдиган жисмоний шахс. Бошқарувчи, шунингдек рўйхатга олувчининг вазифаларини амалга ошириши мумкин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
[СПиТ:
1.Гаров ҳуқуқи / Гаров реестри]
гаров реестри — мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида қарздорларнинг бериб қўйилган мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни (бундан буён матнда ёзувлар деб юритилади) ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви]
фойдаланувчининг шахсий кабинети — фойдаланувчи тўғрисида, шунингдек унинг гаров реестри билан ўзаро фаолияти учун шахсий маълумотлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган гаров реестридаги электрон ресурс. Фойдаланувчилар учун шахсий кабинет улар томонидан тегишли якка тартибдаги логинлар ва пароллар киритилганда очиқ бўлади;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.01.00 Мажбурият тушунчаси ва томонлари. Мажбуриятда шахсларнинг алмашинуви;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.14.00 Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси (факторинг)]
фойдаланувчилар — гаров реестрини юритувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида гаров реестрига ёзув киритиш ҳуқуқига эга бўлган кредитор, қарздор ёки пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш шартномаси бўйича пул талабномасидан воз кечувчи шахс (кейинги ўринларда пул талабномасидан воз кечувчи шахс деб юритилади) сифатида қатнашаётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, қонунга мувофиқ мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга бўлган тергов ҳамда суриштирув органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари, шу билан бирга, судлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳисоб палатаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
рўйхатга олувчи — юридик шахс номидан гаров реестрига ёзув киритиш, ўзгартириш, чиқариб ташлаш ва ёзувларни излашга бошқарувчи (маъмур) томонидан белгиланадиган ёки фойдаланувчи — юридик шахс томонидан ваколат берилган жисмоний шахс.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи]
3. Гаров реестридан ёзувларни излашга чекловларсиз барча шахслар ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
Бунда гаров реестрининг қолган функцияларига киришга, шу жумладан излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирма беришга рухсат ушбу Низомга мувофиқ рўйхатдан ўтказиш ва авторизация тартиботидан ўтган шахсларга берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
4. Гаров реестри давлат тилида юритилади. Шунингдек рус ва инглиз тилларида гаров реестрини юритишга рухсат берилади.
5. Гаров реестрини юритиш «Гаров реестри» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «Гаров реестри» МЧЖ деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
6. «Гаров реестри» МЧЖ ушбу Низомга мувофиқ Интернет тармоғи орқали гаров реестрининг узлуксиз кеча-кундуз фаолият юритишини таъминлайди. «Гаров реестри» МЧЖ сайти TAS-IX зонасида жойлаштирилади ва «garov.uz» домен номига эга бўлади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Гаров реестрига ёзув киритиш, ёзувни излаш ва излаш натижалари тўғрисида кўчирмалар олиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
II. Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва авторизация қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
7. Гаров реестрига кириш гаров реестридаги ёзувни излаш функциясидан ташқари фақат фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Фойдаланувчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
8. Шахсий кабинетни яратиш учун фойдаланувчи томонидан гаров реестри сайтига электрон ариза берилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
«Garov.uz» электрон платформасида шахсий кабинет очиш бўйича ариза берувчининг шахсига оид маълумотлари ONE-ID идентификациялашнинг ягона тизими интеграцияси асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.07 Ўзининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқи;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Фойдаланувчи гаров реестрига ёзувлар киритиш бўйича шартнома билан танишиш ҳуқуқига эга ҳамда ариза беришда ушбу шартноманинг шартларини белгиланган тартибда қабул қилади. Бунда фойдаланувчи томонидан шартноманинг шартлари қабул қилинган вақтдан бошлаб шартнома тузилган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
9. Шахсий кабинетни очишга электрон ариза гаров реестри томонидан автоматик равишда реал вақт режимида қуйидаги йўллар билан ишланади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек Халқ банкининг Жамғариб бориладиган пенсия тизими ва бошқа ташкилотларнинг тегишли электрон ресурсларини қўллаган ҳолда фойдаланувчини идентификациялаш, заруриятга кўра фойдаланувчини гаров реестрида шахсий кабинет очиш билан рўйхатдан ўтказиш.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Гаров реестрида шахсий кабинет очиш ҳамда реестр хизматларидан фойдаланиш жараёнларида фойдаланувчилар томонидан киритилаётган маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли ташкилотлар ахборот тизимлари билан реал вақт режимида автоматик равишда идентификация қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
10. Шахсий кабинет фойдаланувчи — жисмоний шахсга, фойдаланувчи — юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) ва рўйхатга олувчисига қуйидаги имкониятларни беради:
гаров реестрига ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлаш;
гаров реестридаги ёзувларни излаш;
ёзувларни излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирмалар олиш;
фойдаланувчи томонидан киритилган ёзувлар тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан ёзувлар киритилган ҳисоботларни ҳамда ёзувларни ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги хабарларни қараб чиқиш;
қонунда назарда тутилган ҳолатларда фойдаланувчининг мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги киритилган ёзувларга эътирозлар билдириш;
ўз кириш паролини ўзгартириш.
Ушбу функцияларга қўшимча равишда фойдаланувчи — жисмоний шахс ёки фойдаланувчи — юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) шахсий кабинет орқали қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:
фойдаланувчининг (тўловларни амалга ошириш тафсилотлари, манзил, телефон, электрон почта, идентификация маълумотлари), бошқарувчилар ва рўйхатга олувчиларнинг ҳисобга олиш маълумотларини ўзгартириш;
фойдаланувчи — юридик шахснинг рўйхатга олувчиларини (маъмурларини) қўшиш ёки уларни чиқариб ташлаш;
реестрдан фойдаланганлик учун фойдаланувчининг тўловлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш.
Шахсий кабинет ушбу Низомда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириш имконини беради.
11. «Гаров реестри» МЧЖ ихтисослаштирилган электрон форуми орқали қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
«Гаров реестри» МЧЖдан гаров реестри хизматларидан фойдаланиш, реестрга ёзувлар киритиш оқибатлари бўйича маслаҳатлар сўраш ва олиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
бошқа фойдаланувчилар ва рўйхатга олувчилар билан хабарларни алмашиш;
«Гаров реестри» МЧЖ дастурий платформаси ва хизматларини модернизация қилиш ҳамда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
«Гаров реестри» МЧЖ фаолиятига тегишли бошқа масалаларни муҳокама қилиш.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
12. Фойдаланувчининг шахсий кабинетига фойдаланувчи (бошқарувчи, рўйхатга олувчи)нинг ноёб логини ва пароли асосида авторизация қилингандан кейин киришга рухсат берилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Логин фойдаланувчи томонидан мустақил равишда танланади ва гаров реестри томонидан унинг ноёблиги текширилади. Гаров реестрида бошқа фойдаланувчининг шунга ўхшаш логини мавжуд бўлган тақдирда фойдаланувчи бошқа логинни танлаши шарт.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Дастлабки парол гаров реестри томонидан автоматик равишда берилади ҳамда тизимга биринчи киришда фойдаланувчи (бошқарувчи (маъмур), рўйхатга олувчи) томонидан ўзгартирилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
Фойдаланувчи томонидан парол йўқотилганда, гаров реестри фойдаланувчи (бошқарувчи (маъмур), рўйхатга олувчи) идентификация қилингандан кейин уни қайта тиклаш тизимига эга бўлиши керак.
III. Ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлаш
13. Гаров реестрига ёзувларни киритиш фойдаланувчи томонидан амалга оширилади.
Бунда фойдаланувчи — юридик шахс номидан гаров реестрига ёзув унинг бошқарувчиси (маъмури), бошқарувчи ёрдамчиси (маъмур ёрдамчиси) ва (ёки) рўйхатга олувчиси (рўйхатга олувчилари) томонидан киритилади. Фойдаланувчи — юридик шахс битта бошқарувчи (маъмур)га, чекланмаган бошқарувчи ёрдамчиси (маъмур ёрдамчиси) ва рўйхатга олувчилар сонига эга бўлиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Жисмоний шахсни фойдаланувчи — юридик шахснинг рўйхатга олувчиси сифатида тайинлаш унинг шахсий кабинетида қуйидагиларни кўрсатган ҳолда буюртмани тўлдириш йўли билан амалга оширилади:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИРи;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
боғланиш маълумотлари (манзили, телефони);
логини.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
14. Гаров реестрига ёзувларни киритиш учун фойдаланувчи қуйидагиларни кўрсатади:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
а) қарздор ва кредитор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар:
(14-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, ЖШШИР;
(14-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
юридик шахслар учун — номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР ва КТУТ;
б) ёзув киритиладиган мол-мулкка нисбатан унинг тавсифи. Тавсиф мол-мулкни идентификация қилиш имконини бериши керак ва қуйидаги йўл билан амалга оширилиши мумкин:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.01.00 Умумий қоидалар]
кредиторнинг ҳуқуқи бўлган мол-мулкка умумий тавсиф (масалан, барча асбоб-ускуналар, барча дебиторлик қарзлар ва бошқалар), ёки ҳар бир объектнинг идентификация белгиларини кўрсатган ҳолда мол-мулкнинг батафсил тавсифи (масалан, серия ва кадастр тартиб рақами, ҳисоб-фактура маълумотлари). Бинолар ва иншоотлар, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўладиган автомототранспорт воситалари, қоидага кўра, батафсил тавсифланади. Кўчмас мулкни ажратиб бўлмайдиган яхшилашлар уларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектининг идентификация белгилари кўрсатилган ҳолда тавсифланади;
(14-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
в) қарздорнинг мол-мулкига кредиторнинг ҳуқуқлари тавсифи: гаров, ушлаб қолиш, лизинг ёки бошқа таъминот, қарздор томонидан мол-мулкка тўлов тўлангунга қадар ёки муайян воқеа юз берганга қадар мулкчилик ҳуқуқи, сервитут, мол-мулкни хатлаш, банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, қарздорнинг мол-мулки ҳисобига талабларни қондириш ҳуқуқи ва бошқалар.
15. Фойдаланувчи ишончнома асосида ёки қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа шаклда ўзининг ишончли шахсларига унинг манфаатларини кўзлаб иш кўришни ва унинг номидан гаров реестрига ёзув киритишни топшириши мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Агар ишончли шахс бошқа кредиторлар, жумладан хорижий кредиторлар манфаатларидан келиб чиқиб (ишончнома асосида ёки бошқа шаклда) иш кўрган тақдирда, фойдаланувчи ҳуқуқларни тавсиф этишда ёзув киритишдан манфаатдор кредиторларни ҳам кўрсатиб ўтади.
16. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда ёзувга қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) тергов ва дастлабки тергов органлари томонидан — жиноий иш қўзғатиш санаси ва тартиб рақами, унинг доирасида қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларини чеклаш бўйича қарор қабул қилинганда;
б) давлат солиқ хизмати органлари томонидан — суд ёки давлат солиқ хизмати органининг (банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун) тегишли қарори қабул қилинган сана ва тартиб рақами ёки солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномаларнинг санаси ва рақами;
(16-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
в) давлат божхона хизмати органлари томонидан — божхона ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни тўлаш юзасидан давлат божхона хизмати органининг тегишли қарори қабул қилинган сана ва унинг рақами ёки талабномалар қўйилган сана ва уларнинг рақами;
г) фойдасига қарздорнинг мол-мулкини ундириш қаратилганлиги тўғрисида суднинг қарори чиқарилган шахс томонидан — суднинг тегишли қарори қабул қилинган сана ва тартиб рақами;
қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг ёзув киритишга розилигининг мавжудлиги;
(16-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
таъминот сифатида берилаётган қарздор мол-мулкининг дастлабки баҳоси;
(16-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
ёзув киритилаётган қарздорнинг мол-мулки билан бажарилиши таъминланадиган мажбуриятнинг миқдори ёки энг кўп миқдори (мавжуд бўлганда);
(16-банд «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон)
қарздорнинг тури (жисмоний шахс ва унинг жинси, хўжалик юритувчи субъект — якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект — кичик бизнес вакили, хўжалик юритувчи субъект — бошқалар, бошқа юридик шахслар) ва унинг фаолиятининг асосий соҳаси.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
17. Ушбу Низомнинг 14 — 16-бандларида назарда тутилган барча маълумотлар кўрсатилгандан кейин ҳар бир ёзув гаров реестрида белгиланган тартибда автоматик равишда санаси ва вақти (соат, минут ва секунд) кўрсатилган ҳолда ва ноёб рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда авторизация коди берилган ҳолда рўйхатдан ўтказилади.
Ёзувлар гаров реестрида рўйхатдан ўтказилгандан кейин фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида тегишли ҳисобот берилади.
Ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган маълумот гаров реестри мониторингини олиб бориш мақсадлари учун фойдаланилади ҳамда бошқа фойдаланувчилар учун очиқ эмас.
18. Гаров, ушлаб қолиш ва бошқа турдаги таъминотлар, шунингдек уларга бўлган ҳуқуқлар бўйича битта шартнома учун битта ёзув киритишга рухсат берилади.
19. Ёзувга ўзгартириш киритиш, чиқариб ташлаш ва бекор қилиш учун фойдаланувчи олдиндан ушбу амалларни бажаришни тасдиқлаши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
20. Гаров реестридаги ёзув рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб гаров реестридан чиқариб ташлангунга қадар амал қилади. Қўшимча мол-мулк ёхуд қарздор киритиладиган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ёзув фақат тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин юзага келадиган муносабатларга нисбатан ўз кучини татбиқ этади.
21. Кредитор мол-мулкка ва қарздорга ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахсга тегишли бўлган ёзувга нохолис ва нотўғри маълумот киритган деб ҳисоблайдиган фойдаланувчи — қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс шахсий кабинет орқали ёзувга тегишли ўзгартиришлар киритишни талаб қилган ҳолда кредиторга мурожаат қилишга ҳақли. Агар мурожаат берилган санадан бошлаб бир ҳафта мобайнида фойдаланувчи — қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг мурожаати қондирилмаса, улар нохолис ва нотўғри маълумот деб ҳисоблайдиган ёзувга эътироз киритишга ҳақлидирлар.
Фойдаланувчи — қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг эътирози ёзувни тушунтириш сифатида тўлдиради. Ёзувдаги нохолис ва нотўғри маълумот тузатилган тақдирда қарздор ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахс ўз эътирозини олиб ташлаши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
22. Фойдаланувчилар томонидан гаров реестридаги ахборотни излаш қарздорнинг ёки пул талабномасидан воз кечувчи шахснинг СТИРи, ЖШШИРи, ёзувнинг ноёб рўйхатдан ўтказиш рақами, шунингдек, гаров реестридаги ёзувнинг бошқа муҳим саҳифаси бўйича амалга оширилади.
Гаров реестридаги маълумотни излаётган фойдаланувчининг талабига кўра «Гаров реестри» МЧЖ излаш натижаларини кўчирма сифатида қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
23. «Гаров реестри» МЧЖ гаров реестридаги ёзувни фақат суднинг тегишли қарори асосида ўзгартириш ёки чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга. Бунда суднинг ушбу қарори олдиндан сканерлаб олинган ва «Гаров реестри» МЧЖ ўзгартирган ва чиқариб ташлаган ёзувга илова қилинган бўлиши лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]
24. Гаров реестрига ёзувларни киритиш ва гаров реестридан излаш натижалари бўйича кўчирмалар олиш қонунчиликка мувофиқ пулли асосда амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
25. Жисмоний шахслар бевосита реестрда ёзувни рўйхатдан ўтказиш ёки кўчирмалар беришга қадар ўз тўлов карталари воситасида ёхуд қонунчиликда назарда тутилган тўловларнинг бошқа турлари орқали тўловларни амалга оширадилар.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Юридик шахслар гаров реестрига ёзув киритилган ва кўчирмалар олинган ой мобайнида ушбу ой тугагандан кейин ўн кун мобайнида тўловларни амалга оширадилар. Юридик шахслар томонидан ўз вақтида тегишли тўловлар амалга оширилмаган тақдирда «Гаров реестри» МЧЖ улар учун келгусида ёзувлар киритиш ва кўчирмалар олиш учун ҳисоб-китобларнинг олдиндан тўлаш тартибини белгилашга ҳақлидир.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
26. «Гаров реестри» МЧЖ томонидан гаров реестри фаолияти натижаларидан олинган маблағлар уни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва янгилашга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
27. Гаров реестри фаолиятини назорат қилиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш «Гаров реестри» МЧЖ томонидан амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
28. Фойдаланувчини рўйхатга олишда ва шахсий кабинетни очишда нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, «Гаров реестри» МЧЖ фойдаланувчининг тегишли мурожаати асосида рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (КТУТ коди, СТИР, номи ва бошқалар) зарур тузатишлар киритишга ҳақли. Бундай ҳолатда фойдаланувчи тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
29. «Гаров реестри» МЧЖ барча ёзувлар, шу жумладан уларни киритиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар ёзувлар гаров реестридан чиқариб ташлангандан кейин беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
30. «Гаров реестри» МЧЖ фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечикмасдан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
31. Фойдаланувчи нотўғри маълумотлар тақдим қилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Гаров реестрига ёзувларни киритиш, гаров реестридан ёзувларни излаш ва кўчирмалар олиш
1. Фойдаланувчи - кредиторга шахсий кабинет орқали ёзув ўзгартирилганлиги тўғрисида мурожаат қилиш (агар ушбу ёзув қарздор томонидан нохолис ва тўғри эмас деб ҳисобланса).
2. Кредитор ёзувига қарздорнинг эътироз (шарҳ бериш) киритиши (агар унинг мурожаати кредитор томонидан қониқтирилмаса).
Фойдаланувчи - қарздорнинг хоҳишига кўра
мурожаат қилинган санадан бир ҳафта ўтгандан сўнг
* Гаров реестридаги ёзувни чекловсиз барча шахслар излашга ҳақли. Бунда излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирмалар бериш рўйхатдан ўтказиш ва авторизациялаш тартиботидан ўтган шахсларга (фойдаланувчиларга) берилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)