Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини жорий этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида» 1992 йил 13 ноябрда чиқарган 533-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари учун паспортларининг бланкларини тайёрлаш борасидаги тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низом» тасдиқлансин (2-илова).
6. «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом»ни амалга киритиш бўйича республика комиссиясининг таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда)