|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2022
|
ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 7 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2139-4]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2010 йил 26 августдаги 7-ю/б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2139, 2010 йил 4 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фондига ажратмалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
6-банддан «ва бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
1-илованинг ўн учинчи хатбошисидаги «бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ЮНУСОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 1 апрель,
16-мҳ-сон
Келишилди:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2014 йил 1 апрель
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2014 йил 1 апрель
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2014 йил 1 апрель
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди ижро этувчи директори Э. АХМЕДОВ
2014 йил 1 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 172-модда)