Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни иқтисодий рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, пахта ҳосили йиғим-теримини қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш, пахтакорларнинг пахта ялпи ҳосилини кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилашдан моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Моддий-техникавий базани пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга тайёрлашни ўз вақтида тугаллаш ва йиғим-терим мавсумини муваффақиятли ўтказиш, техникадан тўлиқ фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика деҳқончилик саноати мажмуи вазирликлари ва идораларининг энг муҳим вазифаси ҳисоблансин. Пахта ҳосилини машинада териш топшириғи 1-иловага* мувофиқ белгилансин.
3. 1994 йилги пахта ҳосилининг сорти ва типлари бўйича харид нархлари 2-иловага* мувофиқ бир тонна пахта толаси учун 3750 сўм ҳисобидан тасдиқлансин.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари «Ўзкимёсаноат» уюшмаси билан биргаликда хўжаликларга дефолиантлар етказиб беришни ҳамда ғўзалар дефолиациясини 3-иловага* мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказишни таъминласинлар.
*1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.