Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2. Вилоятлар, каналлар тизимлари бўйича сув истеъмоли лимитлари ва қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ички сув ресурсларини қўшимча равишда жалб қилишга доир тадбирлар 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
ҳар бир сувдан фойдаланувчи билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида» 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарорига мувофиқ сувдан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузилишини таъминласинлар ва уларнинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар;
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Тўқтағул сув омборидан қўшимча сув ўтказиш ҳисобига ёз даврида Норин ГЭС каскади ишлаб чиқарган электр қувватини 3-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси энергетика тизимига олишни таъминласин;
6. 2000 йилда экинларнинг ўсиш даврида сув ресурсларидан фойдаланиш масалаларини назорат қилиш ва тартибга солиб бориш бўйича 4-иловага* мувофиқ таркибда республика комиссияси тузилсин.