Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2009 йил 1 февралдан бошлаб Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларининг шаҳар тармоқларига тўғридан-тўғри уланадиган сув таъминоти корхоналарининг сув қувурлари ва канализация тармоқларининг бир қисмини, шунингдек сув кўтариш насос станцияларини, сув юбориш ва тозалаш иншоотларини «Мусаффо обиҳаёт» масъулияти чекланган жамият балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бошқариш ва фойдаланиш учун 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларидаги илгари жамият балансига берилган 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича сув қувурлари, канализация тармоқлари ва сув кўтариш насос станциялари тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Мусаффо обиҳаёт» масъулияти чекланган жамият бошқарувида ва фойдаланишида қолади.
2. Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини сифатли сув билан узлуксиз таъминлашга, сувдан тежамли фойдаланишга ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг сув таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.