Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорига мувофиқ:
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сон Фармонини бажариш юзасидан жорий йилнинг 27 августига қадар жаҳон бозорида пахта толаси учун шаклланаётган нархлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда харид нархларини белгиласин ва бир ҳафта муддатда пахта етиштирувчи хўжаликларга харид нархлари прейскурантини ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини етказсин.
5. 2003 йил пахта хом ашёсини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишга кўмаклашиш учун иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин, унга:
Жўрабеков И.Ҳ. | — | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари | |
Азимов Р.С. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбари ўринбосари | |
Калибеков И.Ж. | — | Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибияти мудири, гуруҳ котиби | |
| |||
Муллажонов Ф.М. | — | Марказий банк раиси | |
Жўраев А.М. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири | |
Нурмуратов М.Б. | — | Молия вазири | |
Полвон-зода А.А. | — | Адлия вазири | |
Назиров Ф.Ғ. | — | Соғлиқни сақлаш вазири | |
Юсупов М.Ю. | — | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари | |
Салимов А.Ҳ. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари | |
Усманов А.Т. | — | Ички ишлар вазирининг ўринбосари | |
Бобожонов П.Р. | — | Бош прокурор ўринбосари | |
Гадоев Э.Ф. | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари | |
Зикриёев Э.З. | — | «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси | |
Нишонов Ш.Н. | — | «Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси | |
Қобулов С.Ш. | — | Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси | |
Мажитов Ш.Х. | — | «Ўзбекнефтгаз» компанияси раиси | |
Ҳасанов Ў.Х. | — | «Ўзкимёсаноат» компанияси раиси | |
Юсупов Ф.О. | — | «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компанияси раиси | |
Матчанов Р.Д. | — | «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси раиси | |
Ахметов А.А. | — | «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси раиси | |
Кўчимов А.К. | — | «Ўзтелерадио» компанияси раиси | |
Тошматов Қ.Ф. | — | «Пахта-банк» бошқаруви раиси | |
Абдуллаев С.С. | — | Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори |