Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.05.2014
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
«Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 51-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1992 йил 9 декабрда қабул қилган Қарорнинг Ўзбекистон Республикаси прокуратура идоралари ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган асосларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ўзларига бўйсунувчи ходимларга ушбу Низомнинг 6-моддасида назарда тутилган ҳайфсан ва жарима тарзидаги интизомий жазо турларини қўллаш мумкин. Бундан ташқари, улар ўз ваколатлари доирасида ишга қабул қилган ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилишлари мумкин.