Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
1. Қуйидагилар:
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шакли 1-иловага мувофиқ;
Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумот шаклини тўлдириш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2007 йил 30 октябрдаги 98-сон «Аудиторлик фаолияти тўғрисида маълумот шакли ва уларни тўлдириш бўйича Қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1744, 2007 йил 29 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 493-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 9 сентябрь,
83-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 9 сентябрдаги 83-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига аъзолиги
Халқаро аудиторлик ташкилотига ёки халқаро ассоциацияга аъзолиги
Телефон, электрон манзил, веб-сайт
(1-илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар
23
манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар (бундан бир календар йилда банк ҳисобварақларида пул айланмаси мавжуд бўлмаган жамоат фондлари мустасно)
24
устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар
26
(20, 21, 22, 23, 27-сатрлардан ташқари)
биржалар
27
бошқа тижорат ташкилотлари
271
(IV боб Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 344-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-6, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2515-6/0267-сон)
1. Аудиторлик ташкилотлари томонидан Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотни (бундан буён Маълумот деб юритилади) тақдим этиш аудиторлик ташкилотининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
2. Маълумот 31 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ёзма ёки «Аудит» дастурий мажмуи ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январигача тақдим этилади. III —VI бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан бошлаб ортиб борувчи якун билан тўлдирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3448, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)
3. Маълумотда барча реквизитлар, сатрлар ва устунлар тўлдирилиши лозим. Маълумотни тўлдиришда уларнинг тўлиқ тўлдирилиши ва киритилган маълумотларнинг ишончлилиги таъминланиши лозим. Аудиторлик ташкилотида тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли у ёки бу сатр (устун), тўлдирилмаган тақдирда, ушбу сатр (устун) чизиб қўйилади. Матнни компьютер воситасида ёзишда «Times New Roman» 12 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Misrosoft Word матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
4. Маълумотнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
«Филиаллар» сатрида филиаллар сони, уларнинг жойлашган ери, номи, филиал раҳбарларининг фамилияси кўрсатилади;
«Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмасига аъзолиги» сатрида аудиторлик ташкилоти аъзо бўлган аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси номи кўрсатилади;
Халқаро аудиторлик ташкилотига ёки халқаро ассоциацияга аъзолиги» сатрида халқаро аудиторлик ташкилоти ёки халқаро ассоциациянинг номи, аъзоликка қабул қилинган санаси кўрсатилади;
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 30-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2515-3, 04.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 10/19/2515-3/2886-сон)
III. Ташкилот ходимларининг сони
11. «Ташкилот ходимларининг сони» бобининг 08-сатрида ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлик ташкилотида ишлаётган ходимларнинг умумий сони кўрсатилади.
12. 09-сатрда ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлик ташкилотида ишлаётган аудиторлар сони кўрсатилади. Қайд этилган ушбу сон мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлар (10-сатр) ва ўриндошлик асосида ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлаётган аудиторлар (11-сатр) сонига тақсимланади.
3-устундаги 09-сатр 10 ва 11-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
13. «Ҳисобот йилининг 31 декабрь ҳолатига аудиторлар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинганлар)» жадвалида аудиторнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (1-устун), унинг ишга қабул қилинганлиги, аудитор лавозимига ўтказилганлиги ҳақидаги буйруқнинг рақами ва санаси (2-устун), аудитор малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (3-устун), малака ошириш курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси (4-устун), мавжуд бўлганда халқаро бухгалтер сертификати бўйича маълумотлар (номи, рақами ва санаси) (5-устун) кўрсатилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 30-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-3, 04.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 10/19/2515-3/2886-сон)
Жадвалда кўрсатилган аудиторларнинг сони 09-сатрда келтирилган сонга тенг бўлиши лозим.
14. «Ҳисобот йили давомида аудиторлар билан тузилган ва бекор қилинган меҳнат шартномалари тўғрисида маълумот» жадвалида:
4-устунда ҳисобот йилида кўрсатилган аудиторлик хизматларининг умумий суммаси Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3567, 2024 йил 4 ноябрь) билан тасдиқланган Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот шаклга мувофиқ кўрсатилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
16. 13, 14, 15 ва 16-сатрларда мос равишда ҳисобот даврида ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари, ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари, таҳлилий текширувлар ва ишончни таъминлайдиган топшириқлар ҳамда кўрсатилган турдош хизматлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар сони (3-устун) ва аудиторлик хизматлари суммаси (4-устун) кўрсатилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
18. 3-устунда 12-сатр 13 — 16-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
19. 4-устунда 12-сатр 13 — 16-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
21. «Кўрсатилган хизматлар ҳажми» бобининг 5 ва 6-устунларида тегишли сатрлар бўйича ўтган йилнинг худди шундай кўрсаткичлари акс эттирилади.
V. Мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар
23. 19-сатрда мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сони (3-устун) ва кўрсатилган хизматларнинг умумий суммаси (4-устун) акс эттирилади.
24. 3 ва 4-устунларда 19-сатр мос равишда 20 — 27-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
Ушбу сатрлар Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар сони ва хизматлар суммасини кўрсатган ҳолда тўлдирилади:
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
20-сатрнинг 3 ва 4-устунларида (21, 22, 23, 26, 27-сатрлардан ташқари) мос равишда акциядорлик жамиятлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
21-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
22-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда суғурта ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
221-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда қишлоқ хўжалиги кооперативлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
(24-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
23-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
24-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ажратмаларидан иборат бўлган хайрия, жамоат фондлари ва бошқа фондлар (бундан бир календарь йилда банк ҳисобварақларида пул айланмаси мавжуд бўлмаган жамоат фондлари мустасно) бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
(24-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 мартдаги 344-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-6, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2515-6/0267-сон)
(24-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
26-сатрнинг 3 ва 4-устунларида (20, 21, 22, 23, 27-сатрлардан ташқари) мос равишда устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
(24-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
27-сатрнинг 3 ва 4-устунларида мос равишда биржалари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади;
(24-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 июндаги 268-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-5, 17.07.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/2515-5/0636-сон)
271-сатрнинг (20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27 сатрлардан ташқари) 3 ва 4-устунларида мос равишда ҳисобот йили якуни бўйича қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси кўрсатилади:
(24-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
(24-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлса.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 4 мартдаги 30-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2515-3, 04.04.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 10/19/2515-3/2886-сон)
25. «Аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши» бобида ҳисобот даврида аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи маълумотлар кўрсатилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 19 октябрдаги 81-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-2, 03.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 44-сон, 518-модда)
26. 28-сатр бўйича:
3-устунда мажбурий ва ташаббус тарзида ўтказилган аудиторлик текширувларининг умумий сони кўрсатилади;
4-устунда мажбурий ва ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича аудиторлик хизматларининг умумий суммаси кўрсатилади;
5 ва 6-устунларда мос равишда мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони ва ушбу текширувлар бўйича хизматлар суммаси кўрсатилади;
7 ва 8-устунларда ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони ва ушбу текширувлар бўйича хизматлар суммаси кўрсатилади;
28-сатр тегишли устунлар бўйича 29 — 37-сатрлар йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
27. 29 — 37-сатрларда аудиторлик текширувлари ўтказилган хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сонидан (28-сатрнинг 3-устунидан) фаолият турлари бўйича тақсимланган хўжалик юритувчи субъектларнинг сони кўрсатилади.
Ушбу сатрларни тўлдириш учун аудиторлик текшируви ўтказилган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг фақат бир (асосий) турига қараб танлаб олинади.
Аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолият тури ушбу хўжалик юритувчи субъектга берилган Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагич (ИФУТ) коди бўйича аниқланади:
29-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш» «В» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
30-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Ишлаб чиқарадиган саноат» «С» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
31-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш» «D» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
32-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Қурилиш» «F» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
33-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Ташиш ва сақлаш» «Н» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
34-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги» «А» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
35-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш» «G» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
36-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича «Молиявий ва суғурта фаолияти» «К» Секциясида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади;
37-сатрнинг 5 ва 6-устунларида асосий фаолият тури бўйича, 29–36-сатрларда қайд этилганлардан ташқари, бошқа иқтисодий фаолият турларида ИФУТ кодига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича кўрсатилган хизматлар сони ва суммаси, 7 ва 8-устунларда эса, худди шундай кўрсаткичлар ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича мос равишда кўрсатилади.
(27-банднинг учинчи — ўн иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 19 октябрдаги 81-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-2, 03.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 44-сон, 518-модда)
Аудиторлик хулосасида қайд этилган сана аудиторлик хулосаси берилган сана ҳисобланади.
29. 38-сатрнинг 3-устунида берилган аудиторлик хулосаларининг умумий сони кўрсатилади. Ушбу аудиторлик хулосалари сони қуйидагилар бўйича тақсимланади:
мажбурий аудиторлик текширувлари бўйича (39-сатр);
ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувлари бўйича (40-сатр).
30. 38-сатр 39 ва 40-сатрларнинг йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
31. 3-устун маълумотлари 4 — 7-устунлар бўйича аудиторлик фаолияти стандартларида белгиланган аудиторлик хулосалари турлари бўйича тақсимланади.
32. 41-сатрда 38-сатр маълумотларидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тайёрланган молиявий ҳисоботни аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари юзасидан ҳисобот йилида берилган аудиторлик хулосалари турлари бўйича кўрсатилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 4 апрелдаги 11-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2515-4, 27.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 10/22/2515-4/0360-сон)
VIII. Якуний қоида
33. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон аудиторлар Палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциацияси ва Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва консультантлар Федерацияси билан келишилган.
Ўзбекистон аудиторлар Палатаси раиси Р. ҲАЙДАРОВ
2013 йил 9 сентябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий Ассоциацияси Кенгаши раиси М. ТУЛАХОДЖАЕВА
2013 йил 9 сентябрь
Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва консультантлар Федерацияси Бошқаруви раиси Н. ИБРАГИМОВ