Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.10.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви, Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 22 октябрдаги 135, 32, 2018-67, 257-В-3 ва 4-ққ-сонли «Чет ел валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1411-3, 26.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 36-моддасига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 98, 41, 2004-57, 257-В, 8-сонли «Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви, Давлат статистика қўмитасининг 2013 йил 2 июлдаги 65, 35, 2013-33, 13/2, 4мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. Номидаги ва 1-банддаги «бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда» деган сўзлар «бухгалтерия ҳисобида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номидаги «бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда» деган сўзлар «бухгалтерия ҳисобида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадан «, статистика» деган сўз чиқариб ташлансин;
в) 1-банддаги «кредит уюшмалари» деган сўзлар «бошқа кредит ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 14-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 5-параграф номидан «ва статистик» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
е) 36 ва 38-бандлардан «ва бошқа ҳисоботларнинг тегишли моддаларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;