LexUZ шарҳи
2. Адлия муассасалари ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар ваколатига кирадиган бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
3. Бошқа муассасалар ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳақида илтимосномаларни адлия муассасалари орқали жўнатадилар.
4. Гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакили ёки эксперт сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун бошқа имкониятга эга бўлишса-да, бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилинган кундан бошлаб 15 кун муддат ўтгунгача кетишмаса ушбу модданинг 3-бандида назарда тутилган гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакили ёки эксперт кафолатларни йўқотадилар. Гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар фуқаро, жавобгар фуқаро, уларнинг вакили ёки эксперт Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолларга кўра чиқиб кетолмаган вақт ушбу муддатга қўшилмайди.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида назарда тутилган ҳолларда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлати қонунчилигини қўллайдилар.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида эслатиб ўтилган ишлар бўйича ҳудудида зарарни қоплаш ҳақида талаб қилишга асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир. Зарар кўрган, шунингдек ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига ҳам даъво аризаси бериши мумкин.
4. Ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида биргаликда турар жойга эга бўлмаган бўлсалар судига даъво аризаси берилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги ишлар бўйича 22-моддага мувофиқ никоҳни тузиш вақтида қўлланилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
6. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ваколатли муассаса ўз давлати қонунчилигига мувофиқ вақтинчалик зарур чоралар кўриши мумкин, лекин ушбу модданинг 5-бандига мувофиқ у зудлик билан дипломатик ёки консуллик муассасасини хабардор қилиши лозим. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи бошқача қарор чиқармагунга қадар вақтинчалик чоралар ўз кучида қолади. Вақтинчалик чоралар кўрган муассаса бу ҳақда хабардор қилиниши лозим.
7. Ушбу модданинг 4-бандига мувофиқ ваколатли муассаса васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахснинг уй-жойи ёки бўлиб турган жойи ёки унинг мол-мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, васийлик ёки ҳомийликни шу Аҳдлашувчи Томон муассасасига бериши мумкин.
8. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади. Лекин у васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахснинг шахсий мақомига тегишли масалалар бўйича қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандалари қоидалари тегишли равишда мерос олиш ҳақидаги ишлар бўйича баҳсларга ҳам қўлланилади.
2. Дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси ушбу модданинг 1-бандига асосан қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида зудлик билан хабардор этилиши лозим.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган тартиб:
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган қарорлар деганда қуйидагилар тушунилади:
1. 39-моддада эслатиб ўтилган қарорлар қуйидаги шартларга риоя этилгандагина эътироф этилади ва бажарилади:
1. 39-моддада эслатилган номулкий тусдаги ишлар бўйича қарорлар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида қўшимча текширувларсиз эътироф этилади.
2. 39-моддада эслатиб ўтилган мулкий тусдаги ишлар бўйича қарорларни бажариш учун ҳудудида қарор бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томон судлари бажариш ҳақида қарор қабул қилади.
3. Бажаришга рухсатнома беришда суд ушбу Шартноманинг 40-моддасида назарда тутилган шартларга риоя этилишини белгилаш билан чегараланади.
3) ушбу модда 7-бандининг 1 ва 2-кичик бандларида эслатиб ўтилган ҳужжатларнинг тасдиқланган таржимаси.
1. Агар бериш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Шартноманинг 52-моддасида кўзда туғилган зарур маълумотномаларни ўз ичига олмаган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон маълумотларни қушимча равишда талаб қилиши мумкин. Бошқа Аҳдлашувчи Томон бу сўровга бир ойдан ошмаган муддатда жавоб бериши лозим. Узрли сабаблар бўлса ушбу муддат 15 кунга узайтирилиши мумкин.
1. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра шахсни ушбу Шартноманинг 52-моддасида кўрсатилган бериш тўғрисидаги илтимос олингунга қадар ҳам ушлаб туриши мумкин. Илтимосномада ушбу шахсга нисбатан ушлаш ҳақидаги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукмга таянилиши ва жиноятчини бериш тўғрисидаги илтимоснома зудлик билан жўнатилиши ҳақидаги кўрсатма бўлиши лозим. Илтимоснома ёзма равишда почта, телеграф ёки бошқа ҳар қандай усул билан берилиши мумкин.
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига асосан ушлаб турилганлиги ҳақида ёки ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган илтимоснома қондирилмаганлиги сабаблари тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томон зудлик билан хабардор этилиши шарт.
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига асосан ушлаб турилган К шахс ҳудудида ушланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида К белгиланган муддат тугагач озод этилиши лозим.
1. Жиноятчини бериш ҳақида сўралган Аҳдлашувчи Томон 47-моддага кўра беришга сабаб бўлувчи жиноят қуроли ҳисобланган ашёларни, шунингдек, жиноят излари мавжуд бўлган ёки жиноий йўл билан топилган ашёларни сўраган Аҳдлашувчи Томонга беради. Унинг ўлими оқибатида ёки бошқа сабаблар билан шахсни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда ҳам бу ашёлар илтимосномага биноан берилади.
5. Ҳаво кемасининг режалаштирилмаган қўниши чоғида парвоз ҳудуди устида амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон вакиллари илтимосномасига биноан ушбу модданинг 1-моддасига мувофиқ транзитда олиб ўтиш ҳақидаги илтимосномани олгунга қадар 72 соат мобайнида бу шахсни қамоқда сақлаб туриши мумкин. Бундай илтимоснома матнларни узатиш техника воситалари, жумладан, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта ёрдами билан узатилиши мумкин.
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда асоссиз ушлаб туриш ва/ёки қамоққа олиш билан келтирилган зарарни қоплаш Аҳдлашувчи Томонларнинг қонун ҳужжатларида ва ушбу Шартномада назарда тутилган шартларда амалга оширилади.
2. Бедарак йўқолган шахсларни қидириш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Шартноманинг 5- ва 7-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади ва қидирилаётган шахс турган жойни аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ахборот билан бир қаторда қидирилаётган шахснинг имкони борича тўлароқ бўлган тавсифидан иборат бўлиши керак.
Ушбу Шартномага иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартноманинг 68-моддасида назарда тутилган шартларга мувофиқ кучга кирувчи қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.